Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида Россияликлар автоформацияланган иссиққа чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш заводини қуришмоқчи

Мирзачўл туманида Россияликлар автоформацияланган иссиққа чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш заводини қуришмоқчи

20 июнь 2019 йил
167
0

Жиззах вилоят ҳокимлигига Россиянинг Олтой ҳудудидан “Барнаул автоформацияланган иссиққа чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш” заводи бош директори Артем Шамков бошчилигидаги вакиллар келишди.

Меҳмонларни вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари А.Ахмедхаджаев қабул қилди.

Учрашувда “Барнаул автоформацияланган иссиққа чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш” заводи бош директори Артем Шамков томонидан машинасозлик, темир йўл, бурғулаш ускуналари учун автоформацияланган техник қисмлар ишлаб чиқариш бўйича Мирзачўл туманида фаолият юритиш истаги борлигини билдирди.

Жумладан эркин иқтисодий ҳудудлардаги мавжуд имкониятлар хусусида вилоят мутассадилари билан музокаралар олиб борилди.

Барча зарур шароитларни ўрганиш мақсадида компания вакили томонидан куйидаги масалалар ўртага ташланди:

  • Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти учун саноат майдончаси ажратиш;
  • Электр энергиясининг камида 1000 кВт қувватга эга уланиш нуқтасини тақдим этиш;
  • Ишлаб чиқариш ҳудудида техникавий сув таъминотининг уланиш нуқтасини ишлаб чиқиш;
  • Энг камида 2000 м.кв. хонани иситиш учун иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш нуқтаси;
  • Табий газ тармоқларига уланиш нуқтаси;
  • Жорий импорт ўрнини босиш (маҳаллийлаштириш) дастури доирасида янги очилаётган корхоналарни ташкил этишдаги фаолиятнинг асосий мезонлари ва уларни маҳаллийлаштириш даражасини аниқлаш имкониятлари;
  • Давлат томонидан амалга оширилаётган кўллаб-қувватлаш дастурлари билан танишиш;
  • Маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни сотиш учун бозор имтиёзлари;
  • Ўзбекистон Республикасининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ва ташкил этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари;

Учрашув мазмуни юқорида кўрсатилган масалалар бўйича мутассадилар томонидан керакли маълумотлар бериш тарзида бўлиб ўтди.

Компания вакиллариниг сўзларига кўра барча техник параметрлар ва ижтимоий-иқтисодий масалалар хар томонлама ўрганиб чиқилади ва тез орада инветиция миқдори маълум килиниши таъкидланди.

Яқин келажакда Мирзачўл туманининг Гагарин шаҳрида автоформацияланган иссиқа чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш заводи барпо этилиши кутилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар