Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Коронавирус - уни қаерда юқтириш ўлим ё тузалишни белгилайдими?

Коронавирус - уни қаерда юқтириш ўлим ё тузалишни белгилайдими?

03 апрель 2020 йил
40
0

Шифокорлар вирусни юқтирса, уларда касаллик оғир ўтмоқда.

Дунё бўйлаб эса минглаб шифокорлар вирусни юқтирдилар, баъзи давлатларда тиббиёт ходимлари Covid-19 касалларининг салмоқли қисмини ташкил этишмоқда.

Бошқа соғлом ёш беморлардан фарқли тарзда, ёш шифокорлар улар орасида қурбонлар сони ҳам ортмоқда.

Мутахассисларга кўра, коронавирус айнан шифокорларга қақшатқич зарба бераётгани - улар ишлаётгани жойдаги, атрофдаги вирус концентрациясига боғлиқ.

Вирус юки нима?

Органзмга тушган вирус кўпаяди ва келаси бир неча кун ичида бемор аҳволини оғирлаштиради.

Вирус концентрацияси қанчалик баланд бўлса, касаллик одамда шунчалик оғир кечади ва уни атрофдагиларга юқтириш эҳтимоли ҳам ортади.

Шифокорлар
Фото: GETTY IMAGES

Тиббиёт ходимлари эса ҳар куни вирус концентрацияси юқори шароитда ишлайдилар.

"Менда вирус концентрацияси юқори бўлса, уни бошқаларга юқтириш эҳтимолим ҳам баланд бўлади" - дейди Лондондан профессор Уэнди Барклей.

Шифокорлар эса вирус концентрацияси жуда юқори бўлган беморларнинг ёнида ишлашади, уларни даволашади:

Шу боис тиббиёт ходимлари вирус юқтирганда, улар жуда катта миқдорда вирус қабул қилишлари мумкин.

Масалан, Хитойнинг Ухан шаҳридаги касалхонада ҳали коронавирус аломатлари кўринмаган бир бемор унда жарроҳлик амалиёти ўтказган 14 нафар шифокорга вирусни юқтирган.

"Организмга қанчалик кўп вирус кирса, иммун тизими унга қарши курашда шунчалик қийналади. Ҳатто соғлом одам иммун тизими ҳам бунга дош беролмаслиги мумкин" - дейди профессор Барклей.

"Тажриба сифатида бир нечта ҳайвон танасига турли миқдорда вирус юборилса, энг катта миқдорда вирус юқтирилган жонзод жуда оғир аҳволга тушади"

Гапирганда ҳам вирус юқадими?

Коронавирус ва инсон сурати
Фото: GETTY IMAGES

Инсондаги коронавирус юқори нафас йўлларида бўлиши ва нафас чиқариш ёки йўтал орқали тарқалиши мумкин.

"Ҳар сафар нафас олиб-чиқарсак ёки гапирсак, бизнинг томоқ-бурнимиздан ҳавога томчилар сачрайди" - дейди Уэнди Барклей.

Аммо коронавирус юқиши учун бу томчилардан қанча миқдорда ютиш ёки уларни шиллиқ пардаларга (билиб-билмай) суртиш керак бўлади - ҳали номаълум.

Ҳастахонадаги хавф

Ҳозир касалларни даволаётган шифокорларга таҳдид солаётган вирус хавфини аниқ ўлчаб бўлмайди.

Аммо Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тақдим этган айрим маълумотларга қараб фараз қилиш мумкин.

Дейлик, 2002-2003 йиллари САРС тарқалганда, уни юқтирганларнинг 21% ёки ҳар бешинчи киши - тиббиёт ходимлари бўлган.

Ҳозирги ҳолат ҳам шунга яқин.

Италияда вирусни юқтирган инсонлар сони 120 мингдан ошган бўлса, касалларнинг 6200 нафардан кўпроғи - тиббиёт ходимлари.

Испанияда Коронавирус юққан шифокорлар сони 6500 нафар.

Бу - мамлакатдаги барча касалларнинг 12% дегани.

Яъни қарийб ҳар саккизинчи бемор - шифокор.

Ниқобдаги аёл
Фото:GETTY IMAGES

Март ойи бошида Хитойда ҳам 3300 нафар тиббиёт ходими вирусни юқтирган.

Бу ўша пайтда Хитойда тасдиқланган жами ҳолатларнинг 4-12% қисмини ташкил этади.

Британия мулозимларидан бирининг айтишича, бу мамлакатдаги айрим касалхоналарда тиббиёт ходимларининг деярли ярми ёки 50% ҳозир ё касал, ё ўзини бошқалардан иҳоталамоқда.

Агар касалхоналарда ҳимоя чораларига қаттиқ эътибор берилмаса, айнан шифохоналар ҳалокатли вирус тарқаладиган ўчоқларга айланиши мумкин.

Айрим ҳастахоналар эса бошқа касаллик учун даволанаётган беморларни коронавирусдан ҳимоя қилиш учун уларни муддатидан олдин уйларига жўнатиб юбормоқда.

Заиф ҳимоя

Тошкент ҳаво қўналғасидаги шифокорларФото: O`ZBEKISTON SSV

Тиббиёт ходимлари етарли ҳимоя қилинмаяпмиз, дея ғазабдалар.

Франциялик шифокорлар тиббий ниқоб каби воситаларни етказиб беролмагани учун Франция ҳукумати устидан маҳкамага арз қилишди.

АҚШда қатор шифокорлар (бевосита коронавирус юққани аниқ беморларни даволаётганлар эмас) битта ниқобни бир неча кунлаб тақишга мажбур бўлишаётганини айтишди.

Британия тиббиёт ходимлари поликлиника ва шифохонaлардаги ҳимоя кийимлари ҳар доим шифокорни ва беморларни ҳимоя қила оладиган даражада эмас, дейишмоқда.

Ўзбекистонда эса вилоятлардаги айрим оилавий поликлиника шифокорларига кўра, уларга давлат томонидан на ниқоб, на ҳимоя кийими берилган, балки "ўзларинг докадан ниқоб тикиб олинглар" дейилган холос.

Ғарб киритган санкциялар остида қолаётган Эронда ҳам кўплаб тиббиёт жиҳозлари ва воситалари етишмайди.

Айрим шифокорлар елим халта билан оёқ кийимларини ўраб, беморларни даволашмоқда.

Эронда ҳам коронавирус қурбонлари орасида кўплаб ёш шифокорлар бор.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар