Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туман ҳокими қарори

Мирзачўл туман ҳокими қарори

18 ноябрь 2019 йил
154
0

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сон қарори ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги “Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 314-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

 

                                             ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги 
    ПҚ-4407-сонли ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 августдаги 314-сонли қарорлари маълумот ижро учун қабул килинсин.
  2. Туман иқтисодиёт тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар 1-иловага;

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

Ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

0,02 км ичимлик суви тармоқлари ва 58,61 км электр тармоқларини, шунингдек, 11 дона трансформатор подстанцияларини мукаммал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва мукаммал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ; 1,5 км ичимлик сув қувури, 486,1 км электр тармоқлари, шунингдек, 125 дона трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

1 та мактаб ва 1 та мактабгача таълим муассасасини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

55 та болалар майдончаларини қуриш ва 7,5 минг кв.м йўлакларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

Иқтисодиёт тармоқлари учун 1 276 тн ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун 500 тн, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 776 тн кўмир маҳсулотларини ғамлашни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида кўмир маҳсулотлари ғамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

Аҳолига 250,7 тн ҳажмида суюлтирилган газ етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага мувофиқ;

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда – туман комиссияси деб аталади) таркиби
8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман комиссияси раисининг ўринбосарлари ва комиссия аъзолари:

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёт тармоқларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги иларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

Тумандаги корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда туман ҳокимлиги томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, туман иқтисодиёти ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

  1. Туман ҳокимлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклатилсин.
  2. Туман комиссияси раиси ўринбосарлари:

а) туманда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобил йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб, шахсан ўз назоратига олсин;

б) назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун     масъуо бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин.

  1. Туман электр тармоқлари корхонаси (Қ.Жулбеков), 2 туманлараро газ таъминоти участкаси (О.Мадатов) куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларни барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари (Х.Ўрақбоев) жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.
  3. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Акрамов), Иқтисодиёт ва саноат бўлими (З.Ўзбеков)лар тегишли туман ташкилотлари билан биргаликда:

а) аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, туман бўйича 2019-2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий тарларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгилансин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

б) ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларни зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича белгиланган тартибда аниқ таклифларни киритсин.

  1. Туман молия бўлими (Б.Бобоев) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни топиш чораларини кўрсин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф.Рахматов) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлигининг йиғилишида танқидий кўриб чиқилсин. 

  1. “Мирзачўл овози” газетаси таҳририятига (Т.Алланазарова) мазкур қарор ҳокимликнинг www.Мirzachul.uzрасмий веб-сайтига ҳамда туман газетасида чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  2. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг
    2018 йил 6 октябрдаги -сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Рахматов, Б.Акрамов ва Х.Ўрақбоев зиммаларига юклатилсин.
  4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

 

 

 

Туман ҳокими                                          К.Холмуродов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар