Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашига сайлов ўтказувчи Мирзачўл туман сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашига сайлов ўтказувчи Мирзачўл туман сайлов комиссиясининг қарори

02 январь 2020 йил
290
0

Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгаши депутатларини рўйхатга
олиш тўғрисида

 

2019 йил 22 декабрда халқ депутатлари Мирзачўл туман  Кенгашига сайловлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловларда 18154 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 78,1 фоизи қатнашди.

2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20 ва 97 - моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашига сайлов ўтказувчи Мирзачўл туман сайлов комиссияси

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

  1. Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашига сайлов округларидан сайланган депутатлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
  2. Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Мирзачўл туман сайлов комиссияси котиби Ф.Чиндалиев зиммасига юклатилсин. 

 

Халқ депутатлари Мирзачўл туман

Кенгашига сайлов ўтказувчи туман

сайлов комиссияси раиси            (имзоланган)           А.Ёдгоров

aror-17.pdf [216,55 Kb] (юклаб олинди: 26)

Онлайн: aror-17.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар