Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРЗАЧЎЛ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БАЁНИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРЗАЧЎЛ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БАЁНИ

05 март 2020 йил
160
0

2020 йил 5 марть                                                                 Гагарин  шаҳри

 

Умумий депутатлар сони - 22 та

Сессияда иштирок этган депутатлар - 21 та

(рўйхат илова қилинади).

Сессияга таклиф этилганлар - 73

(рўйхат илова қилинади).

Сессияга 13-Галақудуқ сайлов округидан депутат Холмуродов Комил Адхамович раислик қилди.

Сессия котиби этиб 5-Иржар сайлов округидан депутат Ахмедов Жамол Абдужалилович сайланди.

 

К У Н   Т А Р Т И Б И:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида.
  2. Туман ҳокимининг сессия оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ҳақида.

Сессия кун тартиби қабул қилинди.

“ёқлаб” 21 киши

“қарши” - йўқ

“бетараф”-йўқ

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида.

- туман ҳокими, 1-сектор раҳбари-Холмуродов Комил Адхамович;

- туман прокурори, 2-сектор раҳбари-Ражабоев Улуғбек Неъматович;

         - туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари-Жалолов Аслиддин Муҳиддинович;

         - туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари-Сайдавов Зафар Таштемировичларнинг ахбороти тингланди.

Ушбу масала бўйича музокорага чиққанлар:

- Туман Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожланиш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Аманова Барфи Бахриевна;

- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси-Рустамов Улуғбек Рахматуллаевич;

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири- Нурманов Илҳом Умиович.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича

Қарор қилинди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил               27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида.

(Қарор илова қилинади).

“ёқлаб” 21 киши

“қарши” - йўқ

“бетараф”-йўқ

 

Кун тартибининг иккинчи масаласи туман ҳокимининг сессия оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ҳақида.

- туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари-Рустамов Рашид Қурбонович.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича

Қарор қилинди:

- туман ҳокимининг 2020 йил 24 февралдаги “С.Равуфовани туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида”ги 104-сонли;

- 2020 йил 24 февралдаги “С.Равуфовани туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги 105-сонли қарорларини тасдиқлаш ҳақида.

(Қарор илова қилинади).

“ёқлаб” 21 киши

“қарши” - йўқ

“бетараф”-йўқ

 

Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг тўртинчи сессияси кун тартибидаги масалалар тугади.

Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг тўртинчи сессиясини ёпиқ деб эълон қиламан.

 

 

Туман Кенгаши раиси                              К.Холмуродов

 

Сессия котиби                                        Ж.Ахмедов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар