Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Орзулари осмон Тўмарисхонимлар

Орзулари осмон Тўмарисхонимлар

12 март 2020 йил
152
0

2002 йил 19 мартда Дўстлик шаҳрида туғилганман. Дастлаб 7 ёшимда спортнинг “Таэквондо IKF”  тури бўйича мунтазам шуғулланганман. Илк бора акам билан спорт залларига машғулотлар учун бора бошлаганман. Спортнинг ушбу тури билан 3 йил давомида шуғулландим. 2012 йилда биз Мирзачўл туманига яшаш учун кўчиб келдик.  Туманда бу спорт тури бўйича тўгараклар бўлмаганлиги сабабли машғулотларим тўхтаб қолди. 2017 йилда мактабимнинг спорт залида “шотакан каратэ-до” спорт тури бўйича машғулотлар ўтказилаётганлиги ҳақида хабар топдим ва тренерим Нурбаев Мирза Намазовичнинг машғулотларига қатнай бошладим.

  2019 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон чемпионати”да фахрли 3-ўринни эгаллаб, “Ўзбекистон Миллий терма жамоаси” аъзосига айландим. Мен ва оиламдагилар мана шу ютуқларимиздан, биз учун яратилаётган шарт-шароитлардан доимо фахрланамиз.

Азиза Искандарова. 18-умумтаълиммактаби ўқувчиси. Спортнинг “шотакан каратэ-до” тури бўйича Республика биринчилиги ғолиби.

-Мен 2005 йил шу туманда туғилганман, шу ерда униб ўсяпман, камол топаяпман. Ёшлигимдан спортнинг турли турларига жуда ҳам қизиқиб келаман, карате билан шуғулланиб юрганимга 2,5 йил бўлди, бундан ташқари баскетбол тўгарагига қатнашаман. Менинг спортга бўлган қизиқувчанлигим ёшлигимдан бери бор. Машғулотлар жуда ҳам яхши ўтказилади, устозимиз Жахон чемпионати совриндори, олий тоифали мураббий 4-дан қора белбоғ сохиби Нурбаев Мирза Намазович бизга жуда ҳам кўп нарсаларни ўргатадилар ва биз ҳаммамиз устозимиз орқасида ғалабага эришдик. Республика биринчилигида Тошкент шаҳрида ўтган мусобақада 3-ўринни олдим, ҳамда келгусида янаям яхши тайёрланиб фахрли 1-ўринни эгаллаш мақсадидаман.

       Мен бошқа қизларга ҳам спорт билан мунтазам шуғулланишни тавсия қилган бўлардим, чунки спорт билан шуғулланган инсон ҳам руҳан, ҳам жисмонан  соғлом бўлишади, бежизга ота-боболаримиз “Соғ танда соғлом ақл” деб айтишмаган. Мен келажакда спорт билан доимий шуғулланишда давом этиб, юртимиз байроғини янада юксакларга кўтараман.

 

Дана Конарбаева  1-умумтаълим мактабида 9“А”- синф ўқувчиси. Спортнинг “шотакан каратэ-до” тури бўйича Республика биринчилиги ғолиби.

                                     Мирзачўл туман Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар