Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззахликлар Бухоро бўйлаб саёҳат қилишди

Жиззахликлар Бухоро бўйлаб саёҳат қилишди

24 март 2021 йил
15
0

Наврўз айёмини ҳамма ўзгача шукуҳ ва тайёргарлик билан кутиб олади, жумладан, Жиззахлик бир қатор саёҳатчилар ҳам бу йилги байрамни ноодатий тарзда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" дастури асосида Бухорода кутиб олишди.

Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат Меҳнат инспекцияси ҳодимларининг Бухоро бўйлаб 3 кунлик саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат дастури давомида ҳодимлар Чашма Аюб мақбараси, Арк қалъаси, Минорайи Калон, Мир Араб мадрасаси, Улуғбек мадрасаси, Чор Минор, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига зиёрат қилишди. Бундан ташқари, саёҳатнинг сўнги кунида қадимий Бухоро амирлигининг энг диққатга сазовор масканларидан бири бўлган "Ситораи Моҳиҳоса" мажмуасида бўлиб, бир олам таассуротларга эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, ички туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда буни кенг жамоатчиликка тарғиб этиш бўйича амалга оширилаётган бу каби саёҳатлар юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий

бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар