Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари сайёр қабул ўтказди

Мирзачўл туманида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари сайёр қабул ўтказди

24 май 2019 йил
250
0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Тўраевич  Юлдашев Мирзачўл туманида сайёр қабул ўтказди. 

Мирзачўл тумани ҳокимлигининг  мажлислар залида Мирзачўл, Дўстлик, Пахтакор, Зафаробод ва Арнасой туманлари аҳолиси иштрокида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулга вилоят прокуратураси раҳбарияти,  ҳокимликлар мутасаддилари, секторлар ҳамда идора ва ташкилотлар масъуллари жалб этилди.

Сайёр қабулни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов  қисқача кириш сўзи билан очди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Тўраевич  Юлдашев Президентимиз томонидан илгари сурилган “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир” деган эзгу ғоя асосида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирларга тўхталди.

Шундан сўнг қабул жараёнлари бошланди. Шу куни 69 нафар фуқароларнинг мурожаати эшитилди. 

Фуқароларнинг мурожаати йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишга жойлашиш каби масалалар хусусида бўлди.

Жойида ҳал қилиш имкони бўлган 18 та оғзаки мурожаат эгаларининг талаблари қаноатлантирилди. 8 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган 51 та муроожаатларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган давлат идораларига муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

—Анчадан бери ногиронлар аравачасига муҳтож эдим,—дейди  Пахтазор шаҳарча фуқаролар йиғини, Юсуф Хоз Хожиб кўчасида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Нарзиқул Тонготаров. —Сайёр қабул давомидаги мурожаатим шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Халқ дарди билан янаётган Президентимизда миннатдормиз.

Сайёр қабул давомида вилоятдаги тижорат банклари томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида ажратилган имтиёзли кредитлар эвазига бир груҳ фуқароларга мини трактор, музқаймоқ тайёрлаш ускунаси, тикув машинкалари топширилди.

—Бугун имтиёзли кредит эвазига музқаймоқ тайёрлаш ускунасига эга бўлдим,—дейди Мирзадала шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Бахтиёр Асадов.—Ана шундай замонавий ускунага эга бўлиб оилавий тадбиркорликни бошлаш орзусида эдим. Орзуим ушалди. Энди халқимизга хизмат кўрсатиш  баробарида оила  маъмурчилигини таъминлаш имкониятига эга бўлдим.

Сайёр қабуллар давомида қайд этилган мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий-иқтисодий масалалар, суд қарорлари, суриштирув ва тергов фаолиятига оид бўлиб, барчаси назоратга олинди ва уларни ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар