Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Спорт-тинчлик элчиси

Спорт-тинчлик элчиси

30 август 2021 йил
58
0

Ватан довруғини дунёга достон этадиган матонатли спортчиларни тайёрлашда оммавий спорт тадбирларининг ўрни беқиёсдир, шу маънода Мирзачўл туманида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бугун ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб туман ҳокимлиги, ҳамда 2-сектор раҳбари, туман прокурори томонидан ёшларни бўш вақтларини самарали ўтказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш юзасидан 2008-2011 йилларда туғилган ёшлар ўртасида кураш спорт мусобақаси ўтказилди.

 

Мақсад, туманимиздаги турли тўгаракларда, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида кураш спорт тури билан шуғулланаётган ёшларнинг буш вақтларини мазмунли ўтказиш, иқтидорли спортчиларни саралаш.

Унда 60 дан ортиқ ёшларимиз иштирок этиб, ғолиб спортсевар ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар