Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззахда Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами кенг нишонланди (видео)

Жиззахда Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами кенг нишонланди (видео)

30 август 2021 йил
49
0

Бу йил Ўзбекистонда энг улуғ ва энг азиз байрам давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги тантана қилинмоқда. Ушбу байрам “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” дея ўртага ташланган ёрқин ғоя остида ҳар бир оила ва хонадон,  қишлоқ ва маҳалла, шаҳар ва туманлар, бутун Ўзбекистонда мисли кўрилмаган шодиёна остида нишонланмоқда.

Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Мамлакатимиз ва хусусан, Жиззах вилоятида охирги беш йил давомида асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.


Бу ўзгаришларнинг улуғворлигини ҳис этиш учун узоққа бормай, айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларидаги улкан бунёдкорлик ишларида кўриб, қалбан ҳис этиш мумкин.

Бу йил Жиззах вилоятида Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги “Ўрда” боғидаги Амфитеатрда ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, -“Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳам барча-барчангизни, Сиз орқали эса бутун вилоятимиз аҳлини самимий мубракбод этаман. Истиқлол байрами қутлуғ бўлсин! Ватанимизнинг ўттиз йиллик тўйи муборак,  азизлар!”- деб барчани байрам билан табриклади.

Байрам охирида барчани мушакбозлик ҳайратда қолдирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар