Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар Ипак йўли қишлоқ фуқаролар йиғинида

“Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар Ипак йўли қишлоқ фуқаролар йиғинида

08 октябрь 2021 йил
36
0

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида бўлиб ўтаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар Мирзачўл туманидаги Ипак йўли қишлоқ фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб ўтди.

Мирзачўл туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийлар бўйича ўринбосари Т.Норбоев мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди. Мазкур ҳафталик доирасида нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-кувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш бўйича амалга ошириладиган ишларга тўхталди.

Тадбирда туман ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган нуроний отахону онахонлар, маҳалла фаоллари, туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари, ёшлар иштирок этди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар