Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззах вилоятининг 93 минг 500 гектар сувли майдонларида ғалла экиш ишлари тўлиқ якунланди

Жиззах вилоятининг 93 минг 500 гектар сувли майдонларида ғалла экиш ишлари тўлиқ якунланди

05 ноябрь 2021 йил
16
0

Халқимиз бежизга “Уйинг буғдойга тўлсин” демайди! Сабаби юртдошларимизнинг уйлари донга тўлса, қалблари ҳам қувончга тўлади, кўнгли хотиржам бўлади.

Дарҳақиқат, нон шундайин табаррук неъматки, нафақат дастурхон тўкинлиги, рўзғор қут-баракаси, балки ҳаётимиз фаровонлиги унинг сероблиги билан белгиланади.

Жизззах вилоятида бу йилги мавсумда давлат ресурси учун 193 минг 300 тонна дон қабул қилиниб, ўз навбатида ҳосил чўғи ҳам ёмон бўлмади. Албатта ушбу улкан хирмонни яратиш ўз ўзидан бўлган эмас. Бунинг замирида деҳқонларнинг тинмсиз олиб борган заҳматли меҳнати ва ўз вақтида кўрилган муҳим ва зарур агротехник тадбирларнинг самараси ётибди.

Вилоят ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги “2022 йил ҳосили учун бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан келаси йил учун вилоятда жами 93 минг 500 гектар ерга сувли ғалла экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 27 минг 757 гектарини очиқ ва 65 минг 743 гектарини ғўза қатор оралари ташкил қилади.

-Бугунги кунда вилоят бўйича белгиланган 93 минг 500 гектар ерда бошоқли дон экиш ишлари тўлиқ якунлаб бўлинди. Ҳозирги кунга келиб 38.5% майдон униб чиқиб, шундан 27 минг 535 гектари 1-2 чин барг, 5 минг 857 гектари 3-4 чин барг чиқариб, 2 минг 612 гектари тупланган,- дейди “Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси катта инспектори Санжар Мирзакаримов. –Мазкур жараёндаги муҳим агротехник тадбирлар Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан назоратга олинган. Жумладан, ушбу агротехник тадбирларни ўз вактида ва сифатли амалга амалга оширилиши бўйича туман ҳокимлари, кластер корхоналари ва қишлоқ хўжалиги бўлимларига жами 49 та тақдимномалар киритилиб, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига 2 минг 588 та огоҳлантириш хатлари ва 52 та ёзма кўрсатмалар берилди.

Экиш ишларида ҳар бир ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароити, сув билан таъминланиш даражаси ҳисобга олиниб, серҳосил, касалликларга чидамли бўлган “Аср”, “Дурдона”, “Звезда”, “Оқ марварид”, “Замин”, “Дўстлик”, “Ёғду”, “Алексеевич”, “Яксарт”, “Ғозғон”, “Яксарт”  сингари маҳаллий ва янги истиқболи буғдой навлари жойлаштирилди.

Мавсум бошидан буён 66 минг 976 гектар яъни, 71,6 фоиз майдон суғорилиб, шу кунларда ғаллага маҳаллий ўғитлар чиқариш ва хандақлар қазиш ҳамда четан билан ўраш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар