Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » АҚШ разведкаси коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш натижасини маълум қилди

АҚШ разведкаси коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш натижасини маълум қилди

23 апрель 2020 йил
115
0

АҚШ Давлат Департаментининг Разведка ва тадқиқотлар бюросида SARS-CoV-2 коронавирусининг сунъий равишда келиб чиқиши тўғрисида далиллар топа олмади. Бу ҳақда кеча, 22 апрель куни АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси, разведка бошқармаси бошлиғи Эллен Маккарти маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Разведка ва тадқиқотлар бюроси сунъий вирус яратилишининг версиясини текшириш учун кўп куч сарфлади. Шу жумладан, унинг генетик кетма-кетлигини ўрганиб чиқди. Аммо ҳеч қандай далил топмади. “Ҳозирда вирус генетик жиҳатдан яратилган ёки бошқа усулда кашф қилинганлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ“, дейди Маккарти.

Унинг қўшимча қилишича, разведкада “нол бемор“ қаерда ва инфекция қаердан тарқалгани ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, америкалик журналистлар коронавирус Ухандаги лабораторияда ишлаб чиқилгани ва унинг биринчи бемори ушбу лаборатория ходими эканлигини таъкидлашганди. Сўнгра уханлик профессор ушбу вирусни лабораторияда яратиб бўлмаслиги ҳақида маълум қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 2 627 630 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 711 144 нафари соғайган, 183 336 нафари эса вафот этган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар