Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Коррупция-давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатардир

Коррупция-давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатардир

23 ноябрь 2021 йил
36
0

 

Бугунги кунда коррупция-тамагирликнинг юқори нуқтаси ҳисобланади. Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупция қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257 сонли фармони қабул қилинди. Ушбу фармонга мувофиқ, коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади. Реестрга киритилган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

- давлат хизматига кириш ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши;

- сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларининг кўрсатилиши;

- давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзоси бўлиш;

- улар томонидан таъсис этилган ва (ёки) улар иштирокчиси ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиш, шунингдек, давлат активларини хусусийлаштириш билан боғлиқ тендер ва танлов савдоларида иштирок этиш;

- давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиш.

Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилди. Илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун масъул бўлган алоҳида орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Давлат ҳокимияти органлари ва йирик хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Шу билан бирга, кўрилаётган тизимли чораларга қарамасдан, бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидлари, капитал қурилиш, лицензия ва рухсатномаларни олиш, банк кредитларини ажратиш, ишга қабул қилиш каби йўналишларда коррупция ҳолатлари сақланиб қолмоқда. Коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш барча даражадаги давлат органлари раҳбар ва ходимларининг энг устувор вазифаси этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш учун барча куч ва воситаларни сафарбар этиш белгиланди. 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчиларига республика ҳудудидан ташқарида ҳисоб-рақамлар очиш ва эгалик қилиш, нақд пул маблағларини сақлаш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади (хорижда ишлаётган давлат хизматчилари ва давлат хизматига киришдан олдин олинган мол-мулк бундан мустасно).

Инсон тарихида коррупцияни тугатиш йўллари ва ҳуқуқий асослари дастлаб Ҳиндистонда яратилган. Бундан 2,5 минг йил аввал ёзилган “Артхашастра ёҳуд сиёсий илми” китоби давлатни ва бошқариш ва хўжалик юритиш мавзусига бағишланган бўлиб, унда ўша даврнинг сиёсий ва иқтисодий қомуси сифатида дунёга келган. Бу асарга давлатни тузиш, бошқариш ва уни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари деб қараш ҳам мумкин. Китоб муаллифи сифатида браҳман Каутиле номи зикр этилган. “Артхашастра”нинг 26-бўлими коррупцияга бағишланган. Бўлимда коррупция “ўзлаштириш” ибораси орқали изоҳланган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, юртимизда ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашишда соҳанинг хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашиш, коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётда қўллаш лозим бўлади. Буларнинг барчаси жамиятда коррупция деган иллатнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Мамарахимов Асқар Махаммадович

Жиззах вилоят маъмурий

суди раиси                                                        

 

Кипчаков Турдибек Азимович

Жиззах вилоят маъмурий

судининг девонхона мудири                             

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар