Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » "Инсон қадри учун" ёшлар акцияси

"Инсон қадри учун" ёшлар акцияси

01 декабрь 2021 йил
60
0

3-декабрь "Халқаро ногиронлар куни", 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами арафасида Мирзачўл туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан, туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, ёшлар ишлари агентлиги,  Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, 4 та секторлар, тумандаги мутасадди корхона ва ташкилот фаоллари хамкорлигида "Инсон қадри учун" ёшлар акцияси ташкил этилди. Акция жараёнида ёш волонтёрлар томонидан қишнинг совуқ кунларида "тозалик поспонлари", Хурматли Президентимизнинг шахсий ташаббуси билан Зарафшон дарёсидан туманга тоза ичимлик сув олиб келиш борасида хайрли ишларни олиб бораётган механизатор ва ишчилар ҳолидан ҳабар олиниб, уларга иссиқ кофе, чой, иссиқ қўлқоплар улашдилар. Шунингдек волонтёрларимиз туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида даволанаётган болажонларга яхши кайфият улашиш учун эртак қахрамонлари "қуёнча ва бўривой" ташриф буюрди. Акция жараёнида "Мирзадала" ШФЙ Янгиобод кўчасида яшовчи I-гурух ногирони Б.Қосимов хонадонида бўлиб, кўчма тиббий хизмат кўрсатилди. "Ғалаба" МФЙ Ўзбекистон кўчасида яшовчи I-гурух ногирони И.Бобоев ва "Ўзбекистон" ҚФЙда яшовчи Э.Туроновларга ногиронлик аравачалари, "Мустақиллик" МФЙ Сангзор кўчаси 20-уйда яшовчи I-гурух ногирони А.Давиденко оиласига озиқ-овқат махсулотлари ва дори дармон беғараз етказиб берилди. Акция доирасидаги тадбирларда 25 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб келаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган Казибаева Дилбар Ихтияровнанинг уйига борилиб, унга фуқаролик паспорти берилди. "Яшил макон" лойихаси доирасида волонтёрлар ва ташаббускорлар иштирокида дарахт кўчатлари экилди. Туманда "Инсон қадри учун" тадбирлари давом этади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар