Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “ТОМОРҚА-КОНИ ФОЙДА” ундан самарали фойдаланиш бугунги кун талаби

“ТОМОРҚА-КОНИ ФОЙДА” ундан самарали фойдаланиш бугунги кун талаби

25 апрель 2020 йил
177
0

Дехқонларимиз баҳорнинг бир куни йилни боқади, бир кун эрта ҳаракат қилган ҳам ютади деган нақл бор. Туманимизда жорий йилда томорқа экинларидан ҳар қачонгидан ҳам юқори хосил йиғиштириб олиш лозимлиги масъулиятини чуқур англаган холда, ўз хонадонларида экин экиш бўйича барча сайъ-ҳаракатларини аллақачон бошлаб юбордилар.

 

Халқимиз нақлларида ерни боқсанг-ер сени боқади ёки ерни алдасанг-ер ҳам сени алдайди, ерга қанчалик мехрли саховатли бўлсак ер хам бизга шунчалик саховат кўрсатади, дейди. Чунки,  кимки виждонан меҳнат қилиб, бор билим билимини ишга солса, ўзини ҳам хўжалик аъзоларини ҳам оиласини боқа оладилар. Аҳоли фаровонлигини, бозорларимизда тўкин-сочинликни, арзончиликни таъминлашда томорқанинг аҳамияти  хам ғоят катта ҳисобланади.

Яқинда Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектр йиғилишида томорқадан самарали фойдаланиш, бу борада катта натижаларни қўлга киритаётган, юқори ҳосил ва даромад олаётган омилкор инсонлар тажрибасини ўрганиш, томорқа майдонларига бозорбоп экинлар экилишини ташкил қилиш, бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, 2-3 марта ҳосил етиштириш, хонадонларда ихчам иссиқхоналар қуриш бўйича долзарб вазифалар белгиланди.

 Айни пайтда юртимизнинг барча вилоят, шаҳар ва қишлоқларидаги каби Жиззах вилоятининг, Мирзачўл туманида ҳам бу борада унумли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Мирзачўл туманидаги қай бир хонадонга кирманг, аҳолининг томорқа юмушлари билан банд эканлигига гувоҳ бўласиз. Бу ҳудудда томорқадан оқилона фойдаланиш ҳадисини олишган, асосан помидор, бодринг, саримсоқпиёз, карам, картошка сингари озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилади.

Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектр йиғилишида берилган вазифаларнинг маъсулиятини чуыур англаган холда жорий йилнинг 23 апрел куни Жиззах вилоятининг Мирзачўл туман маҳаллаларидаги аҳолининг томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишида амалий ёрдам бериш бўйича тузилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Сенат аъзоси Н.Пардаев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўразбоевлар  туманимиздаги "Мирзадала", "Пахтазор", “Янгидала” шаҳарча ва қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги ахоли томорыаларини куздан кечириб, тавсия ва тажрибалар билан уртоклашиб, томорка эгалари билан бироз чакчаклашиб гурунглашиб кетдилар.

 Ишчи гурух хулосасига кщра Янги дала кишлогида жами аҳоли сони 3564 нафар, хонадонлар сони-650 та, оилалар сони-801 та, томорқа ер майдони 37.0 га, кам таъминланган оилалар умумий сони-16 тани ташкил этиб, Бехизор кўчаси 4/2  Тоштемиров Соибжон хонадони томорқа ер майдони жами 0.3 сотихдан иборат, бугунги кунда картошка, бодринг кўчатлар экилган, 0.1 сотих ер майдони чопилган, экишга тайёп ыилиб ыщйилган ҳолатлари аниқланди.  Хонадон  эгасини 0.1 сотих ер майдонини 2 кун мухлатда экинлар экиш тўғрисида огоҳлантирилди. Шунингдек, Бехизор кўчаси  Сафарова Тўйқиз хонадони, томорқа ер майдони жами 0.25 сотихдан иборат, бугунги кунда ер майдонига картошка, пиёз, чиснок, сабзи, памидор, бодиринг, қалампир, зеленлар ва мевали кўчатлар экилганлиги, Бехизор кўчаси  Деҳқонов Номоз хонадони,  томорқа ер майдони жами 0.3 сотихдан иборат, бугунги кунда ер майдонига картошка, пиёз, сабзи, памидор, бодиринг ва мевали кўчатлар экилганлиги аниыланди. Саодат кўчаси  Ғаффаров Шерзод хонадони томорқа ер майдони жами 0.25 сотихдан иборат, бугунги кунда 0.6 сотих ер майдонга иссиқхона ташкил этилган, памидор ва балғар кўчатлари экилган, 60.0 млн. сўмлик Миллий банк туман бўлимидан кредит олган. Ер майдонига қолган қисмига картошка, пиёз, сабзи, памидор, бодиринг ва мевали кўчатлар экилган.   Хонадон эгаси томонидан томорқа майдонига насосда сув чиқаришда туман электр тармоқлари томонидан рухсат олиб, электр ҳисоблагич ўрнатиб беришда амалий ёрдам беришни сўради. Чаманзор  кўчаси 8/2  Санаев Ихтиёр хонадони, томорқа ер майдони жами 0.3 сотихдан иборат, бугунги кунда 0.1 сотих ер майдонга иссиқхона ташкил этилган, биринчи ҳосил учун зеленлар экиб, 3.5-4.0 млн.сўм даромад олган. Иккинчи ҳосил учун 12.0 минг дона помидор экилган. Қолган ер майдонига картошка, памидор, бодринг, пиёз кўчатлари экилган.   Хонадон  эгаси томонидан 0.1 сотих ер майдонига иссиқхона ташкил этганлиги сабабли, ер солиғидан озод этишда ёрдам беришни сўради. Ишчи гурух аъзолари томонидан тегишлича тавсия ва кщрсатмалар, маъсулларга зарур топшириылар берилди.  

 Мирзачўл тумани, Пахтазор шахарчасида жами аҳоли сони 2298 нафар, хонадонлар сони-524 та, оилалар сони-628 та, томорқа ер майдони 21.5 га, кам таъминланган оилалар умумий сони-20 та Бунёдкор кўчаси 12/2 уй, Хошимов Қозоқбой хонадони, томорқа ер майдони жами 0.20 сотихдан иборат, бугунги кунда картошка, пиёз, памидор, бодиринг, чиснок  ва мевали дарахтлар  кўчатлари экилган. Ҳар йилига ўртача 8-10 млн.сўмдан даромад олар экан. Самарқанд кўчаси 13/1 уй, Хаманов Холмурод хонадони, томорқа ер майдони жами 0.25 сотихдан иборат, бугунги кунда 0.3 сотих ер майдонига иссиқхона ташкил этилган, Бўрон навли 2500 дона памидор кўчати экилган. Биринчи ҳосили учун зеленлар экилган, ўртача 10 млн. сўм даромад олган. Иккинчи ҳосилидан ўртача 15-20 млн. сўм даромад олиши режалаштирилган. Ернинг қолган майдонидан картошка, пиёз, памидор, бодиринг, чиснок  кўчатлари экилган.  Хонадон эгаси томонидан маълум қилишича ер солиғи учун ўтган йилига 600.0 сўм тўлов қилган, ер солиқ тўловларидан озод этишда ёрдам беришни сўради.

Мирзачўл тумани, Мирзадала шахарчасида жами аҳоли сони 4925 нафар, хонадонлар сони-1027 та, оилалар сони-1162 та, томорқа ер майдони 57.7 га, кам таъминланган оилалар умумий сони-19 та, Алпомиш кўчаси 13/2 уй, Қазақов Анвар хонадони томорқа ер майдони жами 0.4 сотихдан иборат, бугунги кунда 0.2 сотих ер майдонига иссиқхона ташкил этилган, Вамия новли 650 дона памидор кўчати экилган. Биринчи ҳосили учун зеленлар экилган, ўртача 15 млн. сўм даромад олган. Иккинчи ҳосилидан ўртача 20-25 млн. сўм даромад олиши режалаштирилган. Ернинг қолган майдонидан картошка, пиёз, чиснок  кўчатлари экилган.  Хонадон эгаси томонидан маълум қилишича ер солиғи учун ўтган йилига 350.0 сўм тўлов қилган, ер солиқ тўловларидан озод этишда ҳамда туман Агро банкга қўшимча иссиқхона ташкил этиш учун 25.0 млн. сўмга ариза берганлиги, лекин шу кунгача ҳал этилмаётганлиги сабабли, кредит олишда амалий ёрдам беришни сўради. Алпомиш кўчаси 6/2 уй, Сўраев Солижон хонадони томорқа ер майдони жами 0.3 сотихдан иборат, бугунги кунда картошка, пиёз, памидор, бодиринг, чиснок  кўчатлари экилган.  Хонадон эгаси томонидан  маҳалла худудида 20 та ёшларни иш билдан таъминлаш учун 4.5 гектар ер майдонини ҳайдаб беришда амалийц ёрдам беришни сўради.

  Шунингдек Ишчи гурух уз баёнотида Мирзачўл туманида 2020 йил давомида томорқадан фойдаланиш хамда Дехқон хўжалиги ташкил этиш орқали  ёшларнинг бандлигини таъминлаш  туман бўйича туман ҳокимининг қарори 2020 йил 18 мартдаги 218-сонли Қарори асосида 44,05 гектар ер майдони 97 нафар ёшларга сабзавот ва полизчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратилиб берилганлигини кайд этиб утди.     

                                                                          Мирзачул туман Ахборот хизмати

                                   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар