Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ичимиздаги сабр...ми ёки нафсга қуллик?

Ичимиздаги сабр...ми ёки нафсга қуллик?

24 апрель 2020 йил
122
0

2020 йил 1 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Республика Меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фонди билан ҳамкорликда “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” ташкил этилди. 1197 ишонч рақами бутун республика бўйлаб ишга туширилди. Бундан мақсад карантин сабаб уйида ишсиз, озиқ-овқатсиз қолиб, оғир вазиятга тушиб қолган бирламчи озиқ-овқат ёрдамига муҳтож оилалар, ногиронлар, ёлғиз қарияларга ёрдам кўрсатиш, шу билан бирга жисмоний ва юридик шахслардан ҳомийлик ёрдамларини қабул қилиш эди.

 Жиззах вилоятида Марказнинг филиали 4 апрелдан ўз фаолиятини илк бор Жиззах вилоят Нуроний масканида бошлаган бўлса, кейинроқ катта полигон Жиззах вилоят ихтисослаштирилган олимпия захиралари спорт мактаб-интернатида давом эттира бошлади. 4 апрелдан 21 апрелга қадар вилоят бўйича 9450 та мурожаат келиб тушиб, шундан озиқ-овқат сўраганлар сони 8923 нафарни ташкил этди. Мурожаатчиларнинг 6108 тасига эса бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Катта полигонда тонгги 9:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши волонтёрлари фаолият юритишмоқда. Улар худди фронт ортида меҳнат қилишаётгандек гўё, баъзан чарчашади, аммо билдиришмайди. Одамлар учун арзимагандек кўринган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар бирини алоҳида тақсимлаб дизенфекциядан ўтказиб, қадоқлашади. Бир кунда 1000 тагача 9-10 турдаги маҳсулотларни қадоқлашади. Бу 10000 марта тарозига тортиш, қадоқлаш ва шунча марта истеъмол халталарига жойлаш деганидар. Тасаввур қиляпсизми, оддий дўконда фаолият юритаётган сотувчи аҳоли гавжум жойда яшаса ҳам бир кунда 1000 та харидорни қабул қилмайди. Улар эса 10 марта кўпроқ кўрсатгичда ишлашмоқда.

Буларнинг барчаси юртдошларимиз учун, буларнинг барчаси ваҳимага тушмаслик учун, одамларимизни шундай кунда давлатимиз ёлғиз қолдирмасдан беминнат кўмак бераётгани учун қилинмоқда. Ҳар бир ислоҳот тагида халқ манфаати ётибди.

Бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берар эканмиз, баъзи одамларимиз юзида қувонч, раҳматлар эшитамиз, юртбошимизни, саховат қилган ҳомийларимизни дуолар қилишади. Аммо шундай одамларимиз ҳам борки, уларни қандай аташни ҳам билмайсан киши. Сабр қилиш ўрнига очкўзлик, нафсига қул бўлаётганлар ҳам учраб туради. Масалан, фуқаро Дўстбек Жўраев (исм шарифи ўзгартирилган) соғлом, 2 нафар фарзанди бор, ҳовлисида томорқаси экин экиш учун барча шароит бор. Илк бор 1197 ишонч рақамига мурожаат қилгандан сўнг унга маҳсулотлар етказиб берилган, орадан 4 кун ҳам ўтмай у яна озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берилишини талаб қилган. Учинчи бор эса штабга келиб шу ердан олиб кетишини хоҳлаб туриб олган. Яна бир ҳолат эса фуқаро Руслан Закиров (исм шарифи ўзгартирилган) эса волонтёрлар олиб борган маҳсулотларни битталаб текшириб, хатто ички кийимигача олиб келинишини талаб қилган. Бошқа бир фуқаро бўлса бир оила вакилларига бир ҳафтага етадиган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотини ҳовлисидаги ерга отиб юбориб, менга олиб келсаларинг бир қоп ун, 5 л мой олиб келларинг буни нима қиламан, ана кучуклар есин, - дея менсимаган ҳам. Бири кир ювадиган машина, бири телевизор, бири бўлса уй қуриб беришни сўрамоқда. Орамизда қандай одамлар бор. Халқимизнинг бошида бу синовли кунлар келганда, бирлашиш ўрнига ўз манфаатидан келиб чиқиб, нафсини қондиришга уринса. Бугун 1197 ишонч рақамларида ўтириб мурожаатларни қабул қилиб ўтирган йигит ва қизларимиз энг кўп “АЪЛО” эмас “САБР ҚИЛИНГ” сўзидан фойдаланишмоқда.

Бундай инсонлар билишмайдики, шу арзимаган бўлиб кўринаётган озиқ-овқат маҳсулотини қайсидир оилалар бир неча кун хатто бир ҳафтагача истеъмол қилишади. Халқимизда бир мақол бор, “Кунда еган оч бўлар, ойда еган тўқ бўлар”, шу сўзларни моҳиятини шу бугунги кунларда тушунаётгандекман. Ойлаб банан емаган оила қандай банан сўрасин, кунда кунора еб турганлар дарров сабрсизлик чегарасидан чиқа бошлашди. Аммо унутманг сиз аслида ҳаётингиз учун катта аҳамиятга эга бўлмаган, иккиламчи маҳсулотни текинга олиш учун бутун ғурурингиз, номусингиздан кечаяпсиз. 

Келинг бирлашайлик, энг буюк ишларга қодир сабримизни нафсга айлантирмайлик. Ахир ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ.

Назира МУХТОРОВА

Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани

қўллаб-қувватлаш бошқармаси

 бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар