Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда "Ҳоким ёрдамчилари" учун семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар давом этмоқда.

Мирзачўлда "Ҳоким ёрдамчилари" учун семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар давом этмоқда.

23 декабрь 2021 йил
244
0

Мирзачўл туманидаги IT-CENTER марказида "Ҳоким ёрдамчилари" учун семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар давом этмоқда. Мирзачўл туманидаги IT-CENTER марказида "Ҳоким ёрдамчилари" учун семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар давом этмоқда. 

Бугун иштирокчиларга Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят раиси Акром Рахмонқулов, Савдо-саноат палатаси Жиззах шаҳар раиси Дилдора Рўзиевалар "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш" мавзусида семинар-тренинг ва амалий машғулотларни олиб бордилар.
Эътиборли жиҳати,  тренерлар томонидан ўз вазифаларидан келиб чиқиб, аҳолини бандлик кўникмаларини ошириш, тадбиркорликни бошловчиларга маслаҳатлар кўрсатиш, маҳаллаларда ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти шуғулланиш истагида бўлган ёшларга бизнес ғояларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, ёшларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш орқали бандлигини таъминлаш бўйича бугунги устивор масалалар хусусида ҳаётий мисоллар орқали ёндошиб, батафсил сўз юритилди.

Семинар якунида иштирокчилардан психологик тестлар олинди,  мавзуга доир қўлланмалар, буклет ва брашюралар тарқатилди.


Мирзачўл туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар