Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туман биринчилиги ғолиблари аниқланди

Мирзачўл туман биринчилиги ғолиблари аниқланди

14 январь 2022 йил
84
0

Хабарингиз бор, бугун Мирзачўл тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли ТИП-1 болалар спорт мажмуасида 14 – январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан спортнинг Волейбол тури бўйича эркаклар ўртасида Мирзачўл туман биринчилиги мусобақаси ўтказилаётган эди.

Ушбу туман биринчилиги мусобақасида натижалар қуйидагича бўлди:

"Пахтазор" ШФЙ ёшлари жамоаси
"Ўзбекистон" ҚФЙ ёшлари жамоаси,
Туман ХТБ га қарашли 19-умумтаълим мактаби жамоаси.

Якунда ғолиблар туман ҳокимлиги томонидан 1-2-3 ўрин диплом, медал ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.


Маълумот ўрнида, ёшлар иштирокида бу каби мусобақалар, танловлар, тадбирлар йил давомида ўтказилиши режалаштирилган, зеро, ёшларимизнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш биринчи галдаги вазифадир.


Мирзачўл туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар