Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Ҳалққа ҳалол меҳнат қилиш керак”

“Ҳалққа ҳалол меҳнат қилиш керак”

06 май 2020 йил
163
0

Куни кеча Муҳтарам Президентимиз томонидан видеоселектор йиғилиши ўтқазилди. Йиғилишни бошлашда бугунги такликали давр коронавирус пандемиясига қарши курашиш даврида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди. Президентимиз сўзида, бу йилги йилимиз инсоният учун жуда қийин шариотлар билан кириб келганлигини, коронавирус пандемияси билан курашаётган бир паллада 27 апрел куни кечаси бўлган кучли шамол натижасида Бухоро вилоятининг Қорақўл ва Олот туманларидаги табиий офат ҳамда 1 май куни эрталаб соат 05-55 да Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омборидаги юзага келган фавқулотда ҳолатларга тўхталиб ўтилди.
Қорақўл ва Олот туманларида табиий офат натижасида 38 минг аҳоли хонадонлари, 847 та ижтимоий сохалар ҳамда қишлоқ хўжалик экин майдонларига таъсири жуда катта бўлди.
Бугун Муҳтарам Президентимизнинг вазиятни тўғри баҳолаб, белгилаб берган тизимли ишларни ташкил этиш натижасида, 70 фоиздан ортиқ ижтимоий соха объектлари, 20 фоиздан ортиқ аҳоли хонадонларининг том устки қисмлари, 5 минг км электр тармоқлари, 1100 дона электр трансформаторлар таъмирланиб, 286 минг аҳолининг электр тармоқлари тикланлигини эътироф этилди.
Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омборидаги ҳолат натижасида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги жами 24 маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келаётган 90 минга яқин аҳоли хавфсиз худудларга вақтинчалик эвакуация қилинган. Шундан бугунги кунга 53 минг аҳоли ўз уй-жойларига қайтарилган.
Президентимиз бу ҳолат, яъни сув тошқини сабоқ бўлганлигини, жабр кўрган фуқароларимизга ёрдам қўлларини чўзган бағри кенг, саховат пеша, ҳамдард ҳалқимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.
Бугун, бутун дунё Ўзбекистонга кўз тугиб турибдики, қани бу бало қазолардан, табиий офатлардан, нохуш ҳолатлардан Ўзбекистон қандай чиқиб кетаоларкан деб...?.
Муҳтарам Президентимиз ҳар биримизни манфаатларимизни ўйлаб, жуда пухта ишлаб чиқилган бир тизим асосида ишни ташкил этилмоқдаки, бугунги ўтқазилган видеоселекторни тинглаб, эшитиб, қисқа вақтнинг ичидаёқ шунча кўрсаткичларни амалга оширилганлиги, биргина Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2 триллион 250 миллион сўм маблағлар сарфланганлиги, бу оз маблағ эмаску?, гапни очиғи ўзимга-ўзим ғурурланиб, худонинг назари тушган Ўзбекистондек юртда туғилиб, ўсиб, улғайиб, шундай Президентнинг паноғида бирма-бир ислоҳатларни жадаллаштиришда ўз ҳиссамизни қўшиб келаётганлигимдан жуда хурсанд бўлдим.
Ҳақиқатдан ҳам бугун коронавирус пандемиясининг бир такликали даврида зудлик билан карантин эълон қилинмаганда, Президентимиз табри билан айтганда, “Темирдек интизом билан чора-тадбирлар” кўрилмаганда эди, бугун 2204 нафар бемордан 1454 нафари яъни 66 фоизи соғаймаган бўлар эди, 83 фоиз аҳоли ўз яшаш жойларига қайтарилмаган, 740 нафар беморларимизни соғайиб, ўз уйларига қайтарилмаган бўлар эди.
Яратганга минг маротаба шукурлар айтамизки, бошимизда шундай Ҳалқ парвар, бугунги ва эртанги кунимизни заминини яратиб қўя олган Президентимизни борлигига яна бир бор шукурлар келтирамиз.
Бугун ҳар биримиз ўзимизга савол беришимиз керакки, қани биз шундай олийжаноб ишларга нима ҳисса қўшаолдим деб?.
Шу боис, коронавирус пандемияси ҳамда Бухоро ва Сардоба воқеалари ҳаммамиз учун ҳам бир синовли кунлар бўлди. Сиз ва бизлар, ота-боболаримиз не-не оғир кунларни бошларидан ўтқазиб, мардона енгиб ўтган. Ўзбек халқимизнинг сабр-бардошлилиги, матонати билан бу синовлардан ҳам худохохласа дадиллик билан енгиб ўтамиз. Бунга албатта давлатимизнинг имкониятлари, куч-қудрати, халқимизнинг бардошлиги, ҳамжиҳатлилиги етади.


У.Ўразбоев.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва
ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар