Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Аҳолини рўйхатга олиш-муҳим сиёсий тадбир

Аҳолини рўйхатга олиш-муҳим сиёсий тадбир

07 май 2020 йил
117
0

Дунёдаги ҳар бир мамлакат, ўзининг аҳолиси ва унинг яшаш ҳолати бўйича ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида мунтазам равишда аҳолисини рўйхатга олади. Кўпчилик мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш ҳар беш ёки ўн йилда амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтказилган, аҳоли сони 3,9 млн. кишини ташкил қилган. Кейинчалик 1926 йил (4,6 млн киши), 1939 йил, (6,3 млн. киши), 1959 йил   (8,1 млн киши), 1970 йил (11,8 млн киши), 1979 йил (15,4 млн киши) ва 1989 йил (19,7 млн киши) ўтказилган.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири умуман ўтказилмаган бўлиб, мазкур тадбир илк маротаба ўтказилиши белгиланди.

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади.

Аҳолини рўйхатга олиш яна бир жиҳати билан муҳим. Унинг якунига етказилиши ҳудудларни хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйлар рўйхатини тузиш имконини беради. Яна ҳам аниқроқ айтганда, турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, фойдаланилмай ётган ёки муддатини ўтаб бўлган биноларни белгилаб олиш билан тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объектларни қуриш ва таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиш мумкин бўлади. Бир сўз билан айтганда, республиканинг янги мукаммал кадастр харитаси яратилади.

Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?

Аввало, аҳолининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби (барча аҳоли пунктлари бўйича), оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги  ва ишсизлиги, даромад манбалари кабилар бўйича батафсил маълумот тўпланади.

Бинобарин, мазкур кўрсаткичлар орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. Ўз навбатида, юртдошларимиз миграцияси тўғрисида аниқ маълумотлар шакллантирилади.

Шундай экан аҳолимиз ўзларининг келажаги учун аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол равишда иштирок этишлари лозим бўлади.

Вилоят статистика бошқармаси бошлиғи

К.Касимов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар