Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

24 февраль 2022 йил
249
0

Жорий йилнинг 23 феврал куни ижтимоий тармоқларда “Гагариндаги янги дом ахлат сувлар остида қолди” сарлавҳа остида тарқалган видеоролик юзасидан туман ҳокимлиги, “Жиззахсувтаъминоти” МЧЖ туман филиали, туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали раҳбарлари билан биргаликда жойида бориб ўрганилди.
Мазкур кўп қаватли уйлар 2017 йилда қурилиб битказилиб, фойдаланишга топширилганлиги, туман марказидаги асосий канализация тармоғига уланмаганлиги сабабли, 200 тонналик канализация сувлари учун махсус яма қуриб берилган бўлиб, бугунги кунда тўлиб кетганлиги аниқланиб, 2 та махсус техника бириктирилди ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда ҳамда махсус чиқинди ташлаш жойи тозаланди.

Бундан ташқари ушбу кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан канализация тармоғига уланмаганлиги учун “Жиззахсувтаъминоти” МЧЖ туман филиали томонидан ҳеч қандай тўловлар ундириб олинмаслиги, фақатгина ҳар ойда хонадон эгалари томонидан келишилган ҳолда тўпланган оқава сувларни тортиб олиш учун ўзлари томонидан амалга ошириб келиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда хонадон эгалари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида келишувга эришилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
12 январь 2022, Среда
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар