Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш.

12 май 2020 йил
125
0

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-4848-сон-сонли фармони

   Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848 - сонли Фармони 2016 йил 5 октябрда қабул қилинди, мазкур фармон ижроси юзасидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида ҳукуматимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу фармон билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланганлиги.

Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашнинг бешта асосий йўналиши бўйича амалга ошириладиган қирқ иккита аниқ чора-тадбирни кўзда тутувчи комплекс Дастур тасдиқланганлиги.

Тадбиркорлик субъектларини текширишларни қисқартириш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишнинг олдини олиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текшириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча тури бекор қилиниб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахслар жавобгарлигини кучайтирилганлиги.

 Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини янада либераллаштириш соҳасида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган, йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган, етказилган моддий зарарни қоплаган тақдирда (инсоннинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилган ҳолатлар бундан мустасно), ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилган бўлса, етказилган зарарнинг ўрни ихтиёрий равишда қопланган, биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилишидан озод этилиши, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмаслик каби вазифалар белгилаб берилганлиги.

Ушбу Фармон билан иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланганлиги сабабли бугунги кунда барча соҳаларда кўрсатгичлврни ўсиши кузатилмоқда. Жумладан

                                                                                 Туман статистика бўлими маъмурияти.

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар