Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » КОРХОНАЛАР  ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

КОРХОНАЛАР  ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

19 май 2020 йил
10
0

 Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини юритишлари учун қатор қулайлик ва имкониятлар яратилмоқда. Тадбиркорларга яратилган имтиёз ва енгилликлар мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар кабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-418-сон Қонуни тасдиқланганидан сўнг Арнасой тумани статистика бўлими томонидан туманда тадбиркорликни фаолиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан кўплаб амалий ишлар бажариб келинмоқда.

Ушбу қонуннинг 3-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси (кейинги ўринларда ЎзР МЖтК деб аталади)нинг 271-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 11-банд билан, 305-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари) тўртинчи қисм билан тўлдирилган.

Шунингдек, ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига мувофиқ, “агар ушбу Кодекс 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно” деб белгиланди ва бундай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги қайд этади.

2020 йил январь-март ойларида жами 36 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 35 та).

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхоналар
ва ташкилотларнинг 27,8 фоизи қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, 22,2 фоизи савдо, 22,2 фоизи саноат ва 5,6 фоизи қурилиш соҳаларига тўғри келади.

2020 йил 1 апрель ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари рўйхатдан ўтганлар сони 519 тани ташкил этиб, шундан 455 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2020 йил январь-март  ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 35 тани ташкил этади. Ўз навбатида фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 6 тани (жамига нисбатан 11,1 фоиз) ташкил этмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми қишлоқ ва ўрмон хўжалиги
 – 151 та (29,1 фоизи), савдо – 113 та (21,8 фоизи), саноат – 92 та (17,7 фоизи) ҳамда қурилиш – 42 та (8,1 фоизи) соҳаларига тўғри келади

Ўтган ҳисобот даври давомида туманда кичик бизнес субъектларининг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш билан боғлиқ бирорта ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилмади.

Ушбу қонун талабларининг тўлақонли бажарилиши барча тадбиркорларимиз учун кенг имкониятлар яратади деб ҳисолаймиз.

                            Мирзачўл тумани статистика

                            бўлими етакчи мутаасиси М.Эшалиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар