Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда яна бир боғча фойдаланишга топширилди

Мирзачўлда яна бир боғча фойдаланишга топширилди

28 август 2019 йил
270
0
Мирзачўл туманининг Мустақиллик маҳалласида 7-“Олтин калитча” мактабгача таълим муассасасининг эски биноси реконструкция қилиниб, тўлиқ янгиланди. 

Бундан ўттиз йил илгари қурилган 60 ўринли боғча реконструкция давомида кенгайтирилиб, қуввати икки баравардан зиёдга оширилди. Энди 150 ўринли замонавий муассаса барча қулайликларга эга. 
Айни пайтда муассасада 6 та гуруҳда 120 нафардан зиёд бола тарбияланаётир. Муассасада рус, инглиз тили, бадиий гимнастика, спорт тўгараклари фаолият кўрсатмоқда. 
photo5416105381647723195.jpg
– Туманимиз маркази “Обод қишлоқ” дастури асосида ободонлаштирилиши давомида бизнинг муассасамиз ҳам янгиланганидан беҳад мамнунмиз, – дейди боғча тарбиячиси Дурдона Юсупова. – Янги муассасада болаларнинг фақат вақтини ўтказиш учун эмас, уларнинг баркамол вояга етишлари учун барча шароитлар яратилган. Муассасада болаларга мусиқа, гимнастика, чет тили ўргатилаётганидан ота-оналар беҳад мамнун. 
Туманда 15 та давлат, 2 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси, 12 та уй боғчаси фаолият кўрсатаётир. Улардан 5 таси жорий йилда ишга туширилди. Давлат дастурига мувофиқ, жорий йил охиригача тумандаги 3-6 ёшдаги болаларнинг 73 фоизини мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш режалаштирилган. 
photo5415744591509957668.jpg
photo5415744591509957667.jpg
photo5415702062743792583.jpg
Т. БЕКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБЕКОВ (сурат)
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар