Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг Мирзачўл туман босқичи ўтказилди

“Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг Мирзачўл туман босқичи ўтказилди

01 апрель 2022 йил
260
0

Ҳаммамизга маълумки,  “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақаси мана бир неча йилдирки мунтазам ўтказилиб, ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинади. Бу мусобақа Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун ўсиб бораётган ёш авлодда жавобгарлик ҳиссини шакллантириш, ёшлар орасида давлат чегарасининг ҳимояси шарафли бурч эканлигини тарғиб қилиш, чақириққача тайёргарлик ёшидаги ўсмирларни чегара қўшинлари сафларида хизмат қилишга тайёрлаб бориш, ёшларда ватан сарҳадлари муқаддас эканлиги ҳақидаги тушунчани шакллантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ҳар йили анъанавий ўтказилиб келинади. 

 

Йилдан йилга мусобақанинг ёшлар ўртасида нуфузи ортиб, тобора кўтаринки рухда ташкил этилмоқда, жумладан барча босқичлар учун тажрибали ҳакамларни жалб этиш, жамоаларнинг махсус либосда қатнашишини таъминлаш ва ғолибларни тизимли равишда рағбатлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Шунингдек, белгиланган шартларни қизиқарли ўтказиш ва тест саволларини янада мукаммал тузилаётганлиги Республика босқичи иштирокчиларининг Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳатга олиб чиқиш, мусобақа ғолиблари, уларнинг мураббийларини муносиб рағбатлантириш масалалари кўрилаётганлигини ўтган йилги Республика босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритган  Мирзачўл тумани ХТБга қарашли 8-умумтаълим мактаби жамоасининг мисолида ўзимиз гувоҳи бўлдик.

 

Мазкур мусобақанинг саралаш босқичларига юртимизнинг барча чегара ҳудудларидаги таълим муассасаларидан 30 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинаётганлиги эътиборга молик.

 

Жорий йилнинг 31 март куни Жиззах вилоятида жойлашган чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлари, Мирзачўл туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Спорт бўлими, туман Халқ таълими бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, Маданият бўлими, туман чегара постлари билан ҳамкорликда “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи белгиланган низом асосида16 та шартлар асосида кўтаринки рухда бўлиб ўтди. Мусобақага жами 160-нафардан зиёд ёшлар жалб қилинди. 

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчиларга туман ҳокимлиги ва туман Халқ таълими бўлимининг диплом, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари, эсдалик совғалари топширилди.

Бу мусобақа муросасиз, қизғин тарзда кечиб, фахрли 3-ўринни туман ХТБга қарашли 5-умумтаълим мактаблари жамоалари, фахрли 2-ўринни 18-умумтаълим мактаби жамоаси, фахрли 1-ўринни ҳамда мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани 8-умумтаълим мактаби "Ватанпарвар" жамоаси қўлга киритди.

Шунингдек 1 ва 11, 20, 12-умумтаълим мактаби жамоалари ҳам энг юқори кўрсаткичлардан бирига сазовор бўлган бўлса, 9, 10, 13, 14, 15, 16 -умумтаълим мактаблари "Ёш чегарачи" клублари аъзолари низом асосидаги ўтказилган барча шартларда ўз фаоллиги билан бирга, она Ватанга бўлган муҳаббатини, садоқатини намойиш этишди. Мусобақа ёшларда бу туйғуларни янада кучайтиришга хизмат қилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар