Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда “Ёшлар овози” танловининг маҳалла босқичлари якунланди

Мирзачўлда “Ёшлар овози” танловининг маҳалла босқичлари якунланди

06 апрель 2022 йил
630
0

Маълум-ки, Президентимизнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқ ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижроси асосида ташкил этилган мазкур танлов ўтган йили илк маротаба ўтказилишига қарамай, ёшлар орасида тез фурсат ичида ўз ўрнини топди.

Айниқса, бу йилги танлов ёшларнинг кенг қамрови ва катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. “Бўзатов иқтидорларни кашф этади!” шиори остида ўтказадиган “Ёшлар овози” танловининг янги мавсумига иштирокчиларни рўйхатга олиш Telegram’даги @YoshOvozBot орқали амалга оширилди. Мирзачўл туманидан ҳам минглаб ёшлар саралаш босқичига рўйхатдан ўтди. Ҳа, дарҳақиқат бу йил ҳам танловни анъанага айлантириш мақсадида янги овозлар кашф этилади. Ўтган йилгидан фарқли ўлароқ, танлов Низомига бир қатор ўзгаришлар киритилди. Жумладан, маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал “маҳалла – туман – вилоят – республика” бошқарув тизимига асосланган ҳолда танлов босқичлари шунга мослаштирилди.

 

Танлов беш босқични ўз ичига олади: саралаш (барча маҳаллаларда), сектор, маҳаллий, ҳудудий ҳамда республика. Ҳудудий босқичдан муваффақиятли ўтган истеъдод эгалари Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Агар ўтган йилги тизим билан қиёслайдиган бўлсак, ҳудудий кастинг босқичидан танлов тўғридан-тўғри бошланган ва бу кўплаб истеъдод эгаларини кашф этиш имконини бермаган. Бу йилги янги механизм эса қуйи бўғиндан бошлаб, ҳар бир ёшнинг овозини эшитишни, уларни тўғри йўналтиришни мақсад қилган.

Шунга кўра бугун Мирзачўл туманининг барча махаллаларида танловнинг саралаш маҳалла босқичлари бўлиб ўтмоқда. 

Беш ташаббус олимпиадаси Мирзачўл туманидаги барча маҳаллаларига "Ёшлар овози" кўрик-танловининг маҳалла босқичига ёшларни чорламоқда.

Маҳаллаларда бахшичилик ва анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишлари бўйича истеъдодларни намоён қилиш мақсадида ташкил қилинган "Ёшлар овози" танловининг маҳалла босқичлари кўтаринки рухда бўлиб ўтди. Ҳар бир маҳалладан ўзига яраша истеъдод эгалари аниқланмоқда.  

 

"Бахшичилик"
"Опера"
"Анъанавий ижро"
"Эстрада"

"Ёшлар овози" кўрик-танлови 3 ёш тоифасида
10-15 ёш
16-22 ёш
22-30 ёш

Маҳаллада сараланган ёшлар эса танловнинг сектор босқичларига йўлланмани қўлга киритдилар.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар