Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Маъмурий судларнинг апелляция инстанцияси судида иш юритиш тартиби

Маъмурий судларнинг апелляция инстанцияси судида иш юритиш тартиби

19 апрель 2022 йил
555
0

 

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъекти ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро пактларда кўрсатиб ўтилган деярли барча тегишли ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган, истиқлол йиллларида қабул қилинган кодекслар ва қонунларда ҳам ўз аксини топган.

Суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари, ажримлари)га нисбатан шикоят бериш жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқининг узвий давоми ҳисобланади. Қонун одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилишини эътироф этса-да, иш бўйича қабул қилинган суд қарорларининг мутлақо қатъий ва якуний табиатини истисно этиб, биринчи инстанция судлари қарорларининг манфаатларига дахл қилувчи шасларнинг шикояти ва прокурорнинг протестига асосан, юқори инстанция судлари томонидан қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 26-боби “Апелляция инстанцияси судида иш юритиш” деб номланган бўлиб, у 200-223-моддаларини қамраб олган.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 200-моддасида, апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ҳуқуқи белгиланган. Унга кўра, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга, прокурор эса апелляция протести келтиришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақлидир, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.

Суднинг қарори, ҳал қилув қарори, ажрими устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси, апелляция шикоятини (протестини) кўрувчи суд деб номланган бўлиб, апелляция шикояти (протести):

туманлараро маъмурий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда - Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан;

ҳудудий ҳарбий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 202-моддасида, апелляция шикоятини (протестини) бериш тартиби кўрсатилган. Унга кўра, апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни апелляция инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.

Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати МСЮтКнинг 203-моддасида бўлгиланган бўлиб, агар қонунда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.

Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.

Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.

Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 204-моддасида, апелляция шикоятининг (протестининг) шакли ва мазмуни, 205-моддасида апелляция шикоятининг (протестининг) кўчирма нусхаларини юбориш,                        206-моддасида апелляция шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар, 207-моддасида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддати, 208-моддасида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, 209-моддасида, апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш, 210-моддасида апелляция шикоятини (протестини) қайтариш, 211-моддасида апелляция шикояти (протести) юзасидан ёзма фикр, 212-моддасида. апелляция инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш, 213-моддасида апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, 214-моддасида Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, 215-моддасида апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўриш тартиби, 216-моддасида апелляция шикоятидан воз кечиш, апелляция протестини чақириб олиш, 217-моддасида апелляция инстанцияси судида ишни кўриш доираси, 218-моддасида апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддати тўғрисида батафсил маълумот берилган.

Шунингдек, МСЮтКнинг 219-моддасида апелляция инстанцияси судининг ваколатлари белгиланган бўлиб, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича:

1) суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;

2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;

3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;

4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;

5) МСЮтК 220-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, МСЮтКнинг 220-моддасида ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар, 221-моддасида апелляция инстанцияси судининг қарори, 222-моддасида биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикояти (протести), 223-моддасида биринчи инстанция судининг ажрими устидан апелляция шикояти (протести) ҳақида тўлиқ ёзиб кўрсатилган.

 

     Жиззах вилоят

маъмурий судининг раиси

                     Асқар Мамарахимов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар