Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззахда 2022 йилнинг феврал-март ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнлари қандай кечди?

Жиззахда 2022 йилнинг феврал-март ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнлари қандай кечди?

20 апрель 2022 йил
567
0

2022 йилнинг феврал-март ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида, Жиззах вилояти бўйича жами фуқаролар томонидан 3 747та лойиҳалар илгари сурилиб, 2 395таси ишчи комиссия томонидан саралаб олинган ҳамда ушбу лойиҳаларга 295,7минг та (жами аҳоли сонига нисбатан 20,5 фоиз) овоз берилган.

2022 йил учун туман (шаҳар) бюджети параметрида кўзда тутилган 5 фоиз маблағлар доирасида ҳамда қўшимча маблағларнинг камида 30 фоиз қисми хисобидан жами 43,1млрд сўм маблағлар жорий йилнинг 1-мавсум ташаббусли бюджет жараёни учун йўналтирилиши лозим бўлган бўлиб, хақиқатда 43,1млрд сўм жамғармага ўтказиб берилган (3-жадвал).

Жамғармага йўналтирилганҳамда йил бошига шаклланган қолдиқ маблағлар доирасида март ойида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнлари якунларига кўра амалга ошириш қиймати 57,4 млрд сўмни ташкил этган 91 та лойиҳалар (226,5 мингта овоз тўплаган ҳолда)ғолиб деб топилган.

2022 йилда ўтказилган жараён натижаларига кўра ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қисқа муддатларда буюртмачи ташкилотларни аниқлаш бўйича ҳар бир туман ва шаҳар ишчи комиссия томонидан манзилли рўйхатлар шакллантирилиб Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар