Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида тадбирлар ёшларни бирлаштирмоқда

Мирзачўлда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида тадбирлар ёшларни бирлаштирмоқда

23 апрель 2022 йил
295
0

2022 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь – Ёшлар куни ҳамда декабрь ойидаги “Ёшлар форуми” доирасида спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.

Биринчи босқичда – кўчалараро маҳалла мусобақалари, иккинчи босқичда – маҳаллалараро сектор мусобақалари, учинчи босқичда – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари, тўртинчи босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари, бешинчи босқичда – вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақаларини ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари тадбирлари ўтказилади.

Бугун Мирзачўл туманида ҳам ушбу мусобақалар ва беллушувлар жадал тус олмоқда. Ёшларнинг кайфияти баланд, кўзлаган марраси юқори. Хусусан, Ёшлар ишлари агентлиги қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Бўзатов иқтидорларни кашф этади!” шиори остида ўтказадиган “Ёшлар овози” танловининг  бу йилги янги мавсуми янги механизми қуйи бўғиндан бошлаб, ҳар бир ёшнинг овозини эшитишни, уларни тўғри йўналтиришни мақсад қилган бўлиб, бугун бу танлов бир-биридан муваффақиятли ёшлар даврасини янада кенг олди, ёшларимиз орасида ҳақиқий маънода оммалашди, янги-янги овозлар кашф этилди.

Энг олис, чекка қишлоқларгача кириб борди. Тумандаги "Янгидала", "Ўзбекистон", "Гулзор" каби олис қишлоқларидаги ёшларнинг ҳам бу каби нуфузли танловларда иштирок этиб, ўз иқтидорини намоён этиши уларни янада келажакка ҳавасини, ишонч туйғусини, рағбатини кучайтирди, ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлади десак муболаға бўлмайди. Маданий дам олиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари, маънавий озуқа олишлари, бирлашиб даврада ўзларини намоён этишлари улар учун унутилмас дақиқаларни тақдим этди. 

-Бу йилги танловда биринчи бор иштирок этишим, дўстларим олдида биринчи бор қўшиқ куйлашим, авваллари уялиб айта олмаганман, аммо ҳозир ҳамма тенгдошларим қатори мен ҳам  ўз севган таронамни куйладим ва буни залдагилар олқишлар билан кутиб олиши менга ўзгача илҳом бахш этди, кейинги танловларда ҳам ўз устимда ишлаб янада кучли тайёргарлик кўриб, катта мақсадларни ният қилиб албатта доимий иштирок этаман, бу менинг севимли машғулотим бўлиб қолади,- дейди "Пахтазор" маҳалласидан иштирок этган Ҳуснигул Абдумаликова.

Бугун маҳаллаларда ўтказилаётган футбол, мини футбол, волейбол, енгил атлетика, стритбол, стрет воркоут, шашка, стол тенниси каби спорт мусобақалари ҳам ёшларни кун бўйи банд қилди. ҳар бир спорт турининг ўзига хос қизиқувчи ёшлари борлиги, бу турлар бўйича ўтказилаётган мусобақаларнинг кўламини, қамровини тобора кенгайтирди. "Мирзадала", "Мустақиллик", "Гулзор", "Дўстлик", "Ғалаба", "Ўзбекистон", "Янгидала", "Пахтазор", "Боғбон", "Ержар", "Тошкент" ҳамда "Ипак йўли" маҳаллалари ёшлари ўз маҳаллаларида маҳалла босқичларида ўзаро беллашган, мусобақалашган бўлсалар, эндиликда бу олимпиаданинг сектор босқичларида маҳаллалараро беллашадилар. Энг кучлилар сараланиб бораверади, ёшларнинг қизиқиши эса тобора ортаверади. 

Олдинда "Зукко китобхон" интеллектуал ўйинининг маҳаллалараро босқичлари. Туман бўйича бу интеллектуал ўйинга қизиқиш билдирган ёшлар сони беш юз нафардан ошиб кетди. Ҳар бир кўчалардан тузилган 6 та ёшдан иборат ўнлаб жамоалар маҳалла босқичи ғолиблиги учун кураш олиб борадилар. Ўйинлар жуда қизғин тус олиб, чиройли ўтади деган умиддамиз, барча жамоаларга ҳозирги ва кейинги босқичларда омад тилаб қоламиз, китобхон ёшларимиз сафи кўпаяверсин. Дарвоқе, бу интеллекутал ўйиннинг ўтган йилги Республика босқичи иштирокчилари  "Янгидала ёшлари" жамоаси ҳам орамизда бор. Табиийки, барча ёшлар бу жамоадан ўзишга ҳаракат қилиб, янада китобхонликка яхши маънода муккасидан кетишмоқда. Нима ҳам дердик, барчага муваффақият деб қоламиз ва кузатишда давом этамиз.    

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар