Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўқувчиларнинг ота-оналари билан маънавият ҳақида суҳбатлашилди

Ўқувчиларнинг ота-оналари билан маънавият ҳақида суҳбатлашилди

23 апрель 2022 йил
379
0

 

Жорий йилнинг 22 апрел куни Мирзачўл касб-ҳунар мактабида ўқувчиларнинг ота-оналари билан Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш.Абдураҳимов, ДИҚнинг Мирзачўл тумани масъул ходими М.Умирзоқовлар иштирокида "Ҳаракатлар стратегиясидан-тараққиёт стратегияси сари" тамойили асосида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, янги қабул қилинаётган қонун, фармон ва қарорлар хамда ислоҳотларнинг мазмун моҳияти, "Жахолатга қарши маърифат" мавзуларида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази Мирзачўл тумани бўлинмаси раҳбари Ш.Абдураҳимов ўз сўзида Ўзбекистонимиз «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» тамойили асосида тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйганлиги, янги давр шиддати жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятини ошириш алоҳида аҳамият касб этаётганлиги, ёшларда китоб ўқиш кўникмаси шаклланса ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбияси, дунёқараши, китобхонлик маданияти шаклланишида катта аҳамият касб этиши, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омили сифатида хизмат қилиши, фаол китобхонлар сафини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш барчанинг муҳим вазифаси эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Йиғилиш сўнггида шу йилнинг 19 апрель куни туман маданият бўлимида мактаблар ўртасида бўлиб ўтган "Заковат" интеллектуал ўйинида фахрли 2 ўринни эгаллаган касб-ҳунар мактаби жамоаси Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими томонидан муносиб тақдирланди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар