Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллашди

Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллашди

26 апрель 2022 йил
69
0

  

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелъдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомилашлаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг   айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”гиЎРҚ-762-сонли Қонунинига кўра Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 232-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «шунингдек суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш» деган сўзлар чиқариб ташланди. 2321-модда Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш тўғрисидаги моддага кўра, суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилишни ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг  391-модда биринчи қисмининг 10-бандидаги «суд қарорини бажармасликка» деган сўзлар «суд ҳужжатини ижро этмасликка, суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашишга» деган сўзлар билан алмаштирилди.345-модданинг иккинчи қисмидаги «233 — 236» рақамлари «2321 — 236» рақамлари билан алмаштирилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги  кодексиниг 16-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Мазкур шахслар ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни, йўл ҳаракати қоидаларини, ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ захираларини сақлаш қоидаларини, божхона қоидаларини бузганлиги учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликга тортилади.

Шунингдек, 1982-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи, бешинчи қисмлар билан тўлдирилди. Қонунчиликда назарда тутилган йирик битимларни тузишда, айрим турдаги молия-кредит хизматларини, халқаро йўловчи ташиш хизматларини ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги текширувини амалга оширмаганлик, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини таъминламаганлик, базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ушбу кодекснинг 245-модданинг биринчи қисмидаги «101-моддасининг биринчи (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида) ва иккинчи қисмларида деган сўзлар «101» рақами билан алмаштирилди. 2453-модданинг биринчи қисми «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига ушбу Кодекснинг 1981-моддасида ва 1982-моддасининг биринчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир тарзида ўзгартирилган.

Шунингдек, 248-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилди. «Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари ва инспекторлари ушбу Кодекснинг 101-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилиши тўғрисида тушунча берди.

  

А.Тўйчиев

Дўстлик туманлараро

иқтисодий суди раиси                           

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар