Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ сифатида қайта ташкил этилади

"Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ сифатида қайта ташкил этилади

27 апрель 2022 йил
428
0

Президентнинг 22.02.2022 йилдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-141-сон қарори қабул қилинди.

 

ДСҚ ҳузуридаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» давлат унитар корхонаси Сув хўжалиги вазирлиги муассислигидаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ сифатида қайта ташкил этилади.

 

Қуйидагилар «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

  • балиқ овлаш ҳажмларини кўпайтириш, экспортбоп ва рақобатбардош балиқ маҳсулотлари етиштириш бўйича технологик жараёнларни босқичма-босқич шакллантириш;
  • интенсив балиқ етиштиришнинг замонавий технологияларини, шу жумладан қафас усулини кенг жорий этиш ҳамда табиий сув ҳавзаларида маҳсулдорликни кўпайтириш ҳисобига балиқ овлаш ҳажмларини ошириш;
  • кўллар тизими ҳудудида замонавий туризм инфратузилмаси объектларини (пляж ва сувда дам олиш туризми, кўллар қирғоғи бўйлаб сайр қилиш йўлаклари, меҳмонхона мажмуалари, соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бошқа объектлар) барпо этиш ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ҳаваскорлик ва спорт балиқ овини ривожлантириш;
  • ҳудудда энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш;
  • доимий равишда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва кўллар тубини чиқиндилардан тозалаш ишларини амалга ошириш.

 

Айдар-Арнасой кўллар тизимининг «Арнасой» сув омбори ҳудудида балиқ овлашга бир йил муддатга мораторий эълон қилинади, бунда:

  • сув омбори ҳудудида балиқ овлаш қатъиян тақиқланади;
  • сувдан тўрлар ва ов қилиш қуроллари йиғиб олинади;
  • сув омборини балиқлантириш мақсадида илмий-асосланган ўрганишлар амалга оширилади.

 

Молия вазирлигига Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тўрт ой муддатда «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖни белгиланган тартибда инвестиция киритиш шарти билан танлов асосида ноёб турдаги балиқларни етиштириш, сув ҳавзаларини балиқлантириш, балиқни қайта ишлаш технологияси ва тажрибасига эга маҳаллий инвесторга ишончли бошқарувга бериш топширилди, бунда Инвесторга 2022-2026 йиллар давомида қуйидагиларни амалга ошириш талаби юклатилади:

  • камида 30 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;
  • кўллар тизимидан йиллик балиқ овлаш ҳажмларини 15 минг тоннагача етказиш ҳамда океаник қафас (садок) мосламаларини ўрнатиш орқали қўшимча 5 минг тонна балиқ етиштириш;
  • кўллар тизимининг «Тузкон» кўли ҳудудида «Балиқ ишлаб чиқариш» комплекси ташкил этиш ва ушбу комплексда йилига 3 минг тонна балиқни қайта ишлаш корхонасини ишга тушириш;
  • ҳудуддаги туризм салоҳиятини ошириб, унинг имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳаваскор ва спорт балиқ ови туризмини кенгайтириш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш;
  • кўллар тизимининг биологик хилма-хиллигини сақлаш, балиқ захираларини илмий ёндашган ҳолда кўпайтириш;
  • хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, кўллар тизимида шўр сувда балиқ захираларини кўпайтириш бўйича лаборатория марказини ташкил этиш;
  • кўллар тизими ҳудудидаги коллектор-дренаж тармоқларини тўлиқ тозалаш.

Азиз АМИНОВ

Мирзачўл туман

Адлия бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар