Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Туман ҳудудида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида

Туман ҳудудида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида

29 май 2020 йил
119
0

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-348-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда) қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 23-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда) қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдида транспорт воситаларининг тўхтаб туриш сони ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Гагарин шаҳри Ўзбекистон кўчасининг кириш йўлида автомобилларнинг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида, туман ободонлаштириш бошқармасининг 2020 йил 21 майдаги 112-сонли хати ҳамда “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6,25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Мирзачўл туман ободонлаштириш бошқармасининг 2020 йил 21 майдаги 112-сонли хати инобатга олинсин.
2. Мирзачўл тумани, Ўзбекистон кўчасининг Хўжамқулов кўчаси билан туташган қисмидан туман ИИБ биноси рўпарасигача бўлган йўлга 3.27 “Тўхташ таъқиқланган” таъқиқловчи йўл белгиси ўрнатишга рухсат этилсин.
3. Мирзачўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ж.Хосилбеков) ушбу йўл белгисини ўрнатиш чорасини кўрсин.
4. Мирзачўл туман ИИБ ЙҲХБ (Ф.Мирзабеков)га мазкур автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш вазифаси юклатилсин.
5. Туман ҳокимлиги девонхонаси (С.Бобожонов), мазкур қарорни “Мирзачўл овози” газетасида нашр этилишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда, бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларига етказилишини ташкиллаштирсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Рахматов зиммасига юклатилсин.
7. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Туман ҳокими                             К.Холмуродов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар