Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Tарғибот тадбири бўлиб ўтди

Tарғибот тадбири бўлиб ўтди

28 апрель 2022 йил
459
0

Жиззах вилоят суди раис ўринбосари Ж.Қаххоров ва Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев томонидан тумандаги тадбиркорлик субъектлари, ташкилот ва муассаса масул ходимларига Мирзачўл туман Адлия бўлимида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелъдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштиришлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-762-сонли Қонуни мазмун мохиятини тушунтириш юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2321-моддаси билан тўлдирилган, қонунга кўра суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш тўғрисидаги моддага кўра, суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилишни ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади деди.

Ўша қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши тўғрисида тушунча берди.

 

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги  кодексиниг 16-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилди: Мазкур шахслар ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни, йўл ҳаракати қоидаларини, ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ захираларини сақлаш қоидаларини, божхона қоидаларини бузганлиги учун умумий асосларда маъмурий жавобгар бўлади.

Шунингдек, 1982-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи, бешинчи қисмлар билан тўлдирилди. Қонунчиликда назарда тутилган йирик битимларни тузишда, айрим турдаги молия-кредит хизматларини, халқаро йўловчи ташиш хизматларини ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги текширувини амалга оширмаганлик, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини таъминламаганлик, базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши тўғрисида гапирди.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши тўғрисида тушунтирди.

Кун тартибидаги навбатдаги Коррупция-миллат иллати ҳақида йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунча берди ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат коррупциядир.  Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши ­курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда деди.

Бундан ташқари, коррупция ва уни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, ишчанлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, давлат харидлари механизмини тако­миллаштириш, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлашга оид бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди деди.

Шундан сўнг, раислик қилувчи йиғилганларнинг саволларига батафсил жавоб бериб, муаммоларни ҳал қилиш учун барчамиз масъуллигимизни, фақатгина давлат органлари томонидан масалани ҳал қилишга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилиши эмас, балки маҳалла фуқаролари томонидан ташаббус билан чиқилиши лозимлиги, давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишда барчамиз масъул эканлигимиз тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар берди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

        

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар