Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ХОТИРА МУҚАДДАС - ҚАДР АБАДИЙ

ХОТИРА МУҚАДДАС - ҚАДР АБАДИЙ

09 май 2022 йил
216
0

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. Натижада катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан янада чуқур жой олди.

Ўз навбатида аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, элу-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш ва қадрлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди.

Мирзачўл туманида ҳам Республикамизнинг барча жойларида бўлгани каби 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Дастлаб, туман ҳокими меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади ва барча фахрийларни табриклади.

Шундан сўнг, Хотира майдонида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотираси ёд этилиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар