Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

Мирзачўл туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

11 май 2022 йил
117
0

 

 Жорий йилнинг 16 май куни қуйидаги:

           

- “Ипак-йўли” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 9-00 да 12-умумтаълим мактаби биносида.

- “Мирзадала” шаҳарча фуқаролар йиғинида соат 9-00 да ЖДП ҳузуридаги Агросаноат техникуми биносида.    

- “Пахтазор” шаҳарча фуқаролар йиғинида соат 9-00 да 9-умумтаълим мактаби биносида.

 

- “Гулзор” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 9-00 да 19-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.

 

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

 

“Ипак-йўли” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

 

Примқулов Мухиддин Абдурашидовичнинг таржимаи ҳоли

Примқулов Мухиддин Абдурашидович 1981 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - тугулланмаган олий, мутахассислиги иқтисодиёт.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1998 йилда “Ипак-йўли” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Сегизбоев давлат хўжалиги ишчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Қишлоқ хўжалиги тизимида 8 йилдан ортиқ турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани “Парвоз Пахтабод” фермер хўжалиги бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Ипак-йўли” қишлоқ фуқаролар йиғинида 41 йилдан буён доимий яшайди.

 

Курбанова Мухаббат Жамаловнанинг таржимаи ҳоли

 Курбанова Мухаббат Жамаловна 1967 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги меҳнат ва умумтехника фанлари ўқитувчиси.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1988 йилда “Ипак-йўли” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 12-умумтаълим мактаб кутубхоначиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 10 йилдан ортиқ раҳбарлик лавозимида меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Ипак-йўли” қишлоқ фуқаролар йиғинида 16 йилдан буён доимий яшайди.

 

“Мирзадала” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Холмурзаев Ислом Дўсбековичнинг таржимаи ҳоли

Холмурзаев Ислом Дўсбекович 1966 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги автомобил йўллари муҳандиси.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1990 йилда Бахмал тумани хўжалик ҳисобидаги участка механиги вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Ички ишлар органлари тизимида 18 йилдан ортиқ турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани “Тошкент” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Мирзачўл туманида 10 йилдан буён доимий яшайди.

 

Бобоев Мухиддин Мавлонович нинг таржимаи ҳоли

Бобоев Мухиддин Мавлонович 1983 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги тарих ва ҳуқуқ фан ўқитувчиси.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2005 йилда Зафаробод тумани 3-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 17 йилдан ортиқ меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани 14-умумтаълим мактаби тарих ва ҳуқуқ фан ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Мирзачўл туманида 10 йилдан буён доимий яшайди.


“Пахтазор” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

 

Зайниддинов Рахмонжон Абдувалиевичнинг таржимаи ҳоли

Зайниддинов Рахмонжон Абдувалиевич 1985 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги касбий педогог таълим.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2007 йилда “Пахтазор” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги Пахтазор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 8 йилдан ортиқ турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Пахтазор” шаҳарча фуқаролар йиғинида 36 йилдан буён доимий яшайди.

 

Якубов Мутал Бекмуродовичнинг таржимаи ҳоли

Якубов Мутал Бекмуродович 1982 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги журналистика.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 2003 йилда “Пахтазор” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 9-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 19 йилдан ортиқ меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани 16-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Пахтазор” шаҳарча фуқаролар йиғинида 39 йилдан буён доимий яшайди.

 

“Гулзор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

 

Сунатов Зафар Кенжабоевичнинг таржимаи ҳоли

Сунатов Зафар Кенжабоевич 1989 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти-ўрт-махсус, мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби ва аудит.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2009 йилда Мирзачўл тумани “Гулзор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳарбий ҳисоб бўлинмаси бошлиғи вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари тизимида 10 йилдан ортиқ раҳбарлик лавозимида меҳнат қилган.

Узоқ йиллик самарали меҳнатлари учун “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан мукофотланган.

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани “Гулзор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Мирзачўл туманида 33 йилдан буён доимий яшайди.

 

Ибрагимов Шерали Абдазовичнинг таржимаи ҳоли

Ибрагимов Шерали Абдазович 1973 йилда туғилган, миллати-ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги ўқитувчи.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1995 йилда Пахтакор тумани 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 7 йилдан ортиқ раҳбарлик лавозимида меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда Мирзачўл тумани 19-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Мирзачўл туманида 21 йилдан буён доимий яшайди.

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар