Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Пандемия: аҳоли ва тадбиркорларга навбатдаги солиқ енгилликлари

Пандемия: аҳоли ва тадбиркорларга навбатдаги солиқ енгилликлари

30 май 2020 йил
123
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 18 майда “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги 5996-сонли Фармонни имзолади.

Фармоннинг 1-бандига мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар  2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябргача бўлган даврда мол-мулк солиғи (2,2 млрд.сўм) ва ер солиғидан (6,1 млрд.сўм) озод этилиши натижасида жами 8,3 млрд.сўм ;

2-бандига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектларига суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этиш ҳисобига жами 1,0 млрд.сўм бюджетга тушум йўқотилиши кутилмоқда. Жумладан, 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларга асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи (0,4 млрд.сўм) ва ер солиғи (0,6 млрд.сўм) суммаларини ҳисобдан чиқариш ҳисобига жами 1,0 млрд.сўм;

2) 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи (2,7 млрд.сўм) ва мол-мулк солиғи (0,7 млрд.сўм) бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммаларини ҳисобдан чиқариш ҳисобига жами 3,4 млрд.сўм;

4-бандига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамгармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилиши ҳисобига жами 9,0 млрд.сўм солиқ тушуми бюджетга кирим қилинмайди.  

5-бандига мувофиқ, микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ  қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилиши ҳисобига вақтинчалик бюджетга жами 32,3 млрд.сўм кирим қилинмайди.

Солиқ идоралари томонидан 597 та тадбиркорлик субъектларига нисбатан мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қарзини ундиришни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ва пеняларни тўхтатиб туриш бўйича республика комиссиясига мурожаат киритилди. 2020 йил 25 май ҳолатига 66 та тадбиркорлик субъектларидан 2,2 млрд. сўмлик аризалар келиб тушган бўлиб, 35 та 947,1 млн.сўмлик аризаларга вилоят ҳокимлигида ташкил этилган комиссия томонидан хулоса берилди,

Вилоятдаги 6,5 мингта якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг энг кам миқдори ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизигача камайтирилиши ҳисобига улар ихтиёрида 4,3 млрд.сўм маблағлар қолдирилди.

Умуман, Президентимиз томонидан пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланган учта Фармон билан вилоятимиз аҳолиси ва тадбиркорларига 100 млрд. сўмдан ошиқ солиқ имтиёзлари ва енгилликлар берилди. 

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар