Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" аниқланди

Мирзачўлда "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" аниқланди

11 май 2022 йил
271
0

Юртимиз бўйлаб 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан "Фаровон оила сари" ғояси остида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 11 май куни Мирзачўл туманида ҳам Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш туман бўлими томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида маҳаллалардаги ибратли, намунали, бахтли оилалар вакиллари иштирокида ушбу кўрик-танлов ташкил қилинди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилфуза Мавлонова сўзга чиқиб барчани 15 май “Халқаро оила куни” билан табриклади.

Якунда тумандаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинидан иштирок этган Жайноқовлар оиласи фахрли 1-ўринни эгаллади, барча намунали оилаларга оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш туман бўлимининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар