Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда “КЎПКУРАШ” ҳарбий ватанпарварлик мусобақалари туман финал босқичи якунланди

Мирзачўлда “КЎПКУРАШ” ҳарбий ватанпарварлик мусобақалари туман финал босқичи якунланди

17 май 2022 йил
245
0

Мирзачўл туманида Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси, ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари, Мирзачўл туман ҳокимлиги билан биргаликда жорий йилнинг 16 май куни "Алпомиш" спорт ўйингоҳида “КЎПКУРАШ” ҳарбий ватанпарварлик мусобақалари туман финал босқичи бўлиб ўтди. Тадбир аввалида ёш чегарачиларнинг ҳарбий чиқишлари барчага манзур бўлди.

Тадбирда ушбу кўпкураш мусобақаларининг сектор босқичларида ғолиб бўлган маҳаллалар ёшлари туман босқичи ғолиблиги учун беллашдилар.

Якунда Мирзадала ШФЙнинг "Ватанпарварлар" жамоаси 4-ўринни, Тошкент ҚФЙнинг "Бургутлар" жамоаси 3-ўринни, Ғалаба МФЙнинг "Хумо" жамоаси 2-ўринни эгалладилар. 

1-сектор худудидаги "Янгидала" ҚФЙнинг "Ёш чегарачилар" жамоаси эса фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Ғолиблар туман ҳокимнинг дипломлари ва ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Ушбу босқичнинг тантанали қисмига вилоятдан хушовоз хонандалар, пойтахтдан таниқли санъаткорлар ЖАВОҲИР СОДИҚОВ, ФАРХОД ВА ШИРИНлар ташриф буюриб, йиғилганлар қалбини дилтортар наволар билан хушнуд этдилар.

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Матбуот хизмати 

@mirzachultumani

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар