Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади

16 май 2022 йил
78
0

 

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 11 ноябрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон Қарори рўйхатга олиш жараёнларининг кейинги босқичларини белгилаб берди.

Қарор билан 2023 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш даври этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

-  Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом;

-  Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш Дастури;

-  Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари Рўйхати;

- Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом;

- Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича “Йўл харитаси”.

   Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилди.

   Аҳолини рўйхатга олиш натижалари мамлакатимизнинг кейинги демографик ва ижтимоий сиёсатини белгилаш билан бир қаторда, республика ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари ва дастурларини тузишда кенг қўлланилади. Шунингдек, кейинги ўн йилликка мўлжалланган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий дастурларни шакллантириш, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар ва уй-жой қурилишини режалаштиришда кенг фойдаланилади.

Яна бир муҳим жиҳат, рўйхатга олиш натижалари нафақат биз учун, балки келажак авлодлар учун ҳам ғоят аҳамиятлидир. Бугун биз қандай яшаганимиз ва қандай имкониятларга эга бўлганимиз тарихга муҳрланиб, авлодларимиз учун маънавий мерос бўлиб қолади.

М.Эшалиев

Мирзачўл тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси     

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар