Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИДА “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ

МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИДА “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ

20 май 2022 йил
235
0

 

Мирзачўл тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган “Мустақиллик” маҳалласидаги "Юлдуз" тўйхонасида туман Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари, Баркамол авлод болалар мактаби ўқитувчи ва ўқувчилардан иборат жамоалари иштирокида "ЗАКОВАТ" интелектуал ўйини бўлиб ўтди.

Зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган иштирокчилар “Заковат” савол-жавобларида ўз маҳоратларини намойиш этиб, билимларини синовдан ўтказдилар.

Мазкур мусобақада 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча иштирокчилар жамоа бўлган ҳолда қатнашишди.
Тадбирда ғолиб деб топилган жамоаларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Якунда Халқ таълими бўлими томонидан ўйинни ташкил қилишда кўрсатган ёрдами учун 18-умумтаълим мактабининг директори Жамол Аҳмедов, "Заковат" клуб аъзоси Баҳодир Аноровга миннатдорчилик билдирди, ёшларга улкан муваффақиятлар тилаб қолди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
12 март 2022, Суббота
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар