Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси ўтказилиши белгиланди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси ўтказилиши белгиланди

03 июнь 2020 йил
102
0

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги олтичи сессияси ўтказиладиган кун маълум бўлди. 

2020 йил 6 июнь куни соат 10-00 да вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси ўтказилади.
Сессия кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемиясига оид фармонлари ва қарорлари ижроси юзасидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида, Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича вилоят Дастурининг 2020 йил биринчи чорагида ижроси ҳамда вилоятда ёшларнинг бандлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида, вилоят маҳаллий бюджетининг 2020 йил биринчи чорак ижроси, пандемия даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ижроси юзасидан вилоятдаги тадбиркорлик субъектларининг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғини тўлашни фоиз ҳисобланмаган ҳолда 6 ой муддатга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) тўғрисида ҳамда вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўрилади.
Шунингдек, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясини тузиш тўғрисидаги масала ҳам кун тартибидан жой олган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар