Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар тўғрисида

Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар тўғрисида

31 май 2022 йил
404
0

Ўзбекистон Республикасининг 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, инклюзив ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш орқали камбағалликни икки баробарга қисқартириш, иқтисодиётда рақобатни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига тенг шароитлар яратиш, бозор муносабатларига тўлақонли ўтишни жадаллаштириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, хусусий инвестициялар ҳажмини кескин ошириш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелда “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида” ПФ-101-сонли Фармони эълон қилинди. 

Иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий секторнинг ролини ошириш, барча тармоқ ва соҳаларда хусусий секторнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишнинг асосий йўналишлари этиб бир қанча вазифалар белгиланган.Жумладан: хусусий мулк дахлсизлиги ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини кафолатлаш борасидаги институционал ва маъмурий ислоҳотларни давом эттириш ҳамда бу борада қонун устуворлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини шаффоф тарзда хусусийлаштириш механизмларидан, энг аввало, хусусий инвесторларни жалб қилишнинг муҳим омили сифатида фойдаланиш ҳамда ерларни аукционга чиқаришда уларнинг жозибадорлигини ошириш учун инфратузилма ва бошқа зарурий шароитларни яратиб бериш, давлат иштироки сақланиб қолаётган товар ва хизматлар бозорини эркинлаштириш ҳамда ушбу соҳаларга хусусий секторнинг кириб келиши учун шароит яратиш, монополияга қарши органнинг институционал салоҳияти ва ваколатини кучайтириш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш.Шунингдек, «тартибга солувчи гильотина» усулини манзилли қўллаш орқали имтиёзлар, эксклюзив ҳуқуқ ва устунликларни бекор қилиш, давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларини трансформация қилиш ҳамда хусусийлаштиришни жадаллаштириш, иқтисодиётда самарасиз ишлаётган корхоналар улушини камайтириш ҳисобига сифат жиҳатидан янги, хусусан, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларига асосланган инвестициялар ва ишлаб чиқариш унумдорлиги юқори бўлган технологияларнинг кўпайишини рағбатлантириш, пул ва капитал бозорларини янада эркинлаштириш ҳисобига молия бозоридаги турли сегментларнинг ривожланишига туртки бериш, шу орқали хусусийлаштирилган ва трансформация жараёнидаги корхоналарга ўз фаолиятини молиялаштиришнинг муқобил манбаларини шакллантиришга шароит яратиш, иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари, хусусан, тоғ-кон, нефть-газ, кимё, қурилиш материаллари саноати ва бошқа соҳаларни кафолатланган хом ашё базаси билан таъминлаш учун геология-қидирув ишларига, қазиб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнига хорижий инвесторларни жалб қилишни жадаллаштириш, минерал хом ашё базаси захираларини кўпайтиришни қўллаб-қувватлаш.Энергия ресурслари, транспорт ва коммуникация бозорларини ривожлантириш ва соҳага хусусий инвестициялар кириб келиши учун шароитлар яратиш, ичимлик ва оқова сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, ободонлаштириш, йўл қурилиши, авиация инфратузилмаси соҳаларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кескин кўпайтириш, барча соҳа ва тармоқларда коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш, давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, шу жумладан «комплаенс» назорат тизимини кенг жорий этиш, харидлар тизими шаффофлигини таъминлаш орқали коррупциянинг олдини олиш каби вазифалар белгилаб берилди.Хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш ҳамда давлат активларини (давлат акция пакетлари, улушлари, кўчмас мулк объектлари) сотиб олган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида: қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишда давлат активларини сотишда қўлланиладиган уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби татбиқ этилди, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи бериш вазифалари қўйилган.
         

А.Тўйчиев

Дўстлик туманлараро 

иқтисодий суди раиси          

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар