Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида Ғалла ўриш комбайнлари шай холатга келтирилмоқда

Мирзачўл туманида Ғалла ўриш комбайнлари шай холатга келтирилмоқда

12 май 2022 йил
472
0

 

Жорий йил Мирзачўл туманида жорий йилда 13 минг 700 гектар сувли майдонларда бошоқли дон экини етиштирилмоқда. Айтиш жоизки, об-ҳавонинг бирмунча қулай келгани ҳамда ўз вақтида олиб борилган агротехник тадбирларнинг натижаси ўлароқ, бу йил ҳам ғалладан мўл ҳосил олиш кутилмоқда.

Галдаги муҳим вазифалардан бири эса шубҳасиз бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш ишларида қатнашадиган комбайнларни шай ҳолатга келтиририш. 

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий мавсумда туман бўйича ўрим-йиғим ишларида 41 та юқори унумли дон ўриш комбайналари қатнашиши режалаштириб олинган. Шундан, 13 тасини “Кейс” ва “Нью Холланд”, 

14 тасини “Клаас Доминтор-130”, 5 тасини “Вектор-410” ва 9 тасини “Лида-1300” ва бошқа русумли комбайнлар ташкил этади.

Мавсум аввалида комбайнларни тайёрлаш учун 1 млрд 866 млн сўмлик эҳтиёт қисмлар, шиналар, аккумулятор батареялари ҳамда сервис ўтказиш учун ёнилғи-мойлаш материаллари ва фильтрларга талаб борлиги аниқланган.

Бугунги кунда ғаллачилик кластерлари томонидан комбайнларни таъмирлаш учун 1 млрд 100 млн сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштирилиб, зарур эҳтиёт қисмлар етказиб келинган. Ушбу эҳтиёт қисмлар ҳисобига бугунги кунда 36 та комбайнларда таъмирлаш ишлар якунланган.

Хусусан, туманда 2022 йил ҳосили учун 298 нафар фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластери томонидан 13 минг 700 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парваришланаётган бўлиб, шартномага асосан жами 

37 минг 250 тонна, шундан 34 минг 250 тонна товар дон ва 3 минг тонна уруғлик ғалла топшириш белгилаб олинган. 

Туманда ўрим-йиғим ишларини мувофиқлаштириб борувчи ғалла штаби ва штаб аъзолари тузилиб, улар зиммасига ҳосилни тез ва қисқа муддатларда ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш бўйича вазифалар юкланиб, иш унумдорлигини ошириш мақсадида кўчма устахонлар ташкил этилди.

Ўзагроинспекциянинг Мирзачўл туман бўлими томонидан комбайнларнинг таъмирга тортилиши, керакли эҳтиёт қисмлар учун талаб этиладиган маблағларнинг ўзлаштирилиши ва механизаторларга зарур шарт-шароитларнинг яратилиши юзасидан кунлик мониторинг ўтказилиб борилмоқда.

Хусусан, мавсум давомида ўтказилган назорат тадбирлари давомида туман бўлими томонидан комбайнларни таъмирлашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан ваколатли идоралар раҳбарларига 1 та ёзма кўрсатма ва 25 та огоҳлантириш хатлари берилиб, 3 та тақдимнома киритилган. 

Шунингдек, Ўзагроинспекциянинг Мирзачўл туман бўлими томонидан мавсумда қатнашиши белгиланган “Мирзачўл Агросервис МТП” МЧЖга қарашли 6 та “Лида-1300” русумли ва 24 та фермер хўжаликларига қарашли 11 та “Кейс”, 4 та “Клаас Доминтор-130”, 5 та “Вектор-410”, 3 та “Ню Холланд”, 2 та “Сампо”, хамда 10 та “Сангзор бизнес парранда” МЧЖга қарашли 10 та “Клаас Доминтор-130” русумли комбайнларни таъмири юзасидан ўтказилаётган назорт тадбирларида комбайнларда узел ва агрегатларнинг сифтали таъмирдан чиқарилганлиги, сервис хизматларининг ўтказилганлиги, тунги ёритиш ва габарит чироқларинг ишлаши, бирламчи ўт ўчириш воситаларининг бутлиги, дон тўкилишнинг олдини олиш мақсадида герметизация ишларининг амалга оширилганлигига катта эътибор қаратилмоқда. 


Ф.Рахмонов 

“Ўзагроинспекция”нинг

Мирзачўл туман бўлими бошлиғи 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар