Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » БЕШ ТАШАББУС - БОШ ТАШАББУС

БЕШ ТАШАББУС - БОШ ТАШАББУС

13 июнь 2022 йил
356
0

Аввало маҳаллаларда хотин-кизлар фаоли лавозимининг жорий этилиши ва унга кўплаб хуқуқлар берилиши давлатимиз рахбарининг хотин-кизларга берилаётган катта ишонч ва улкан қўллаб-қувватлови натижасидадир. Шу билан бирга мазкур тажриба “ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси” устивор тамойилининг амалдаги исботи бўлиб, мамлакатимизда 2017-2021 йилларда хотин-қизларга оид Давлат сиёсати доирасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давомийлигини таъминловчи механизм саналади.
Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт тўгаракларини улар ўртасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилишга оид Давлат дастурида назарда тутилган хотин-қизларни Ватанга садоқат, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик руҳида тарбиялашга қаратилган.
Бугун якшанба бўлишига қарамай, маҳалламизда дуогўй бувижонларимизнинг ташаббуслари билан спортнинг волейбол тури бўйича хотин-қизлар ўртасида мусобақа ташкил этдик. Маҳалламизда спортнинг волейбол, шахмат-шашка, баскетбол, стритбол, арқон тортиш ва велопойга ўйинлари график асосида кўчалараро мусобақалар ташкил этилган.
Маҳалламизда ташаббускор хотин-қизларимиз сафи кун сайин ортиб бормоқда. Маҳалла спорт майдонига эрталаб соат 5 да еелсангиз, 60 дан ошган онахонларимиз 5000 қадам лойиҳаси асосида ҳар куни машқлар олиб бормоқдалар.
Бизнинг бош мақсадимиз “Маҳаллада хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этилиши, уларни маданий-маърифий ва спорт тадбирларига жалб этиш"дир. Бибиражаб Баратова, Нодирахон ҳожи она Жўраева, Анора Маматсуродова, Назира Тўймурадова, Барфи Амановалар маҳаллада бош-қош бўлиб, маҳалла фаоли ёнида хотин-қизлар дарду-ташвишига шерик бўлмоқдалар. Муҳтарам юртбошимиз 2022 йил 7 март куни “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги 87-сонли Фармони асосида маҳаллаларимиз хотин-қизлари ўзлари ташаббус кўтариб чиқмоқдаларки, маҳаллалараро спорт мусобақаларида қатнашиб, маҳалламиз шаънини кўтариш учун ҳаракат қилмоқдалар.
Бугун волейбол мусобақасида иштирок этган Ухум ва Янгиавлод кўчасидаги волейболчи хотин—қизлар яхши натижаларни қўлга киритишдилар. Айниқса, Ухум кўчаси волейболчи қизлари ғолиб чиқиб, маҳалла фаолининг совғаларини қўлга киритишга муяссар бўлишди. Айниқса Лола Эшонқулова Назира Тўймуродова, Гулмира Бозорбоева, Наргиза Пўлатова, Иззат Аманова Сабина Пўлатова каби волейболчиларимизнинг номларини фахр билан тилга оламиз.
Зеро, халқ дарди билан яшаш, юртнинг тараққиёти йўлида ҳалол меҳнат қилиш-энг олий саодат.


САЙЁРА ТЎЙМУРОДОВА,
“Боғбон” қишлоқ фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар