Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ҒАЛЛА-2022 МЕХАНИЗАТОРЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

ҒАЛЛА-2022 МЕХАНИЗАТОРЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

14 июнь 2022 йил
59
0

 

Туман меҳнаткашлари ўтган йил кузидан буён 13 минг етти юз гектар ғаллазорда зўр ғайрат билан ишлаганликлари бугунга келиб, ўз самарасини бермоқда.

Туман ҳокими Шерзод Ахмедов 1-сектор худудидаги ғалла далаларида бўлиб, фермерлар, комбайнчилар, ўрим-йиғимда ва дон ташишда банд бўлган ходимлар билан учрашиб, комбайнларнинг иш унумига, ўрим-йиғимнинг сифатли олиб борилишига эътибор қаратди.

Туман раҳбари томонидан ушбу ғалла мавсумида гектар-гектар майдондаги ҳосилни йиғиштиришда деҳқонларга ёрдамлашаётган, етиштирилган ҳосилни бир мисқолини ҳам нобуд қилмай саранжомлаб олишда ҳисса қўшаётган, кунлик ўрим суръатининг ошишига сабаб бўлиб, ҳосил йиғимида жонбозлик кўрсатаётган комбайнчи операторлар рағбатлантирилди.

Ҳа, туман ғаллазорларида ўрим-йиғим авжида, комбайнлар бетўхтов ишлаяпти. Ғаллакорлар учун барча шароит яратиб берилганлиги - деҳқоннинг меҳнатга бўлган муносабатни ўзгартиради.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар