Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

“Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

18 июнь 2020 йил
189
0

 

   Коронавирус пандемияси шароитида “Ёшлар куни" кенг нишонланадиган “Ёшлар ойлиги”даги тадбирлар аввалгиларидан ўзига хос тарзда, санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилиб, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда онлайн тарзда ўтказилмоқда.

   Жумладан, “Ёшлар ойлиги" муносабати билан Мирзачўл туман прокуратураси ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ҳам онлайн мулоқот тарзида ўтказилди.

Жорий йилнинг 13 июнь куни туман прокуратураси кичик мажлислар залида “Прокурор ва ёшлар” онлайн конференцияси бўлиб ўтди. Учрашувда тумандаги прокурор секторига қарашли бўлган “Ержар”, “Мирзадала” ва “Боғбон” МФЙ ва ҚФЙ худудларидаги жами 68 нафар ёшлар ўз фикр мулоҳазалари ва таклифлари билан иштирок этишди.

 Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилишни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси У.Рустамов очиб, сўзни туман прокурори У.Раджабовга берди. Туман прокурори  ўз сўзида ёшларга қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

   Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалалари муҳим вазифалардан саналади.       Ҳозирги ўта мураккаб кечаётган ва ахборот хуружлари авж олган таҳликали замонда ёшларимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш эса ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани айни ҳақиқат.

  Бу борада прокуратура органларининг ёшлар билан ўтказиб келаётган тадбирларида айнан юқоридаги жиҳатларга, шунингдек ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда самарали таъминлаш, уларни ватанга садоқат, конституция ва қонунларга ҳурмат, ҳаётга қатъий ишонч руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

  Онлайн учрашувда маърузачилар томонидан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳақида сўз юритилиб, ёшларнинг ҳуқуқий, таълим, ҳарбий ва ижтимоий соҳалардаги саволларига атрофлича жавоблар берилди, уларнинг таклифлари эшитилди ва ўзаро фикр алмашилди. Ёшларни қизиқтирган ёки улар фаолият юритаётган йўналишлардаги долзарб масалаларнинг ечимлари кўрсатиб берилди.

Тадбир давомида тумандаги 1-умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида шахмат мусобақаси, шунингдек спортнинг футбол тури бўйича мусобақалар, 2-умумтаълим мактаби залида қизлар ўртасида волейбол спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбир ғолиблари ва фаол иштирокчилар тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Тадбир ғолибларига тумандаги бошқа секторларда бўлиб ўтадиган мусобақалар ғолиблари иштирокидаги якуний босқичга йўлланма берилди.

   Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар