Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Оила мустаҳкамлиги - жамият осойишталигидир

Оила мустаҳкамлиги - жамият осойишталигидир

15 июнь 2022 йил
528
0

Оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам осойишта бўлади. Жамият, оила ва шахс бир-бирисиз мукаммал ва бахтиёр бўла олмайди. Оиланинг жамиятдаги ўрни ва роли масаласи барча даврларда ҳам ниҳоятда муҳим аҳамият касб этган. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади. Чунки ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади. Аммо жамиятимизда кичик бир тушунмовчилик, учинчи шахснинг аралашуви натижасида айрим оилалар ажралиш ёқасига келиб қолмоқда.

Мирзачўл туманида ҳам Оила ва хотин-қизлар бўлими ва сектор рахбарлари томонидан тумандаги ажримларнинг олдини олиш, ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаб жойида ҳал этиш бўйича тадбирлар, учрашувлар, очиқ мулоқотлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 87-сонли Фармони ҳамда жорий йилнинг 12-13 май кунлари Давлатимиз раҳбари томонидан жойларда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши профилактик тадбирларни кучайтириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

 

 

Жумладан, юқоридагиларни инобатга олган ҳолда салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида белгиланган тартибда қатъий чоралар кўриш, масъул ташкилотлар билан биргаликда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан манзилли ишларни ташкил этиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан манзилли ишлаш мақсадида  режа-график асосида туман ҳокимлигининг мажлислар залида 2022 йил 15 июн куни туман махалаларида яшаётган  оилалар қабули ташкил этилди.

 

 

 

 

Ушбу қабулда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг 1- сектор котиби,  ИИБ 3-сектор котиби, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси, Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судяси, Жиззах туманлараро маъмурий суди раиси, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судяси, туман пенсия жамғармаси раҳбари, туман ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази рахбари, туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиқлари ва тумандаги ажрим ёқасидаги 12 нафар оила вакили ва турли муаммолари мавжуд аёллар дафтари рўйхатида турадиган 6 нафар хотин-қизлар иштирок этдилар. 

 

 

Масъуллар томонидан ажрашиш арафасида турган ҳар бир оила билан индувидуал суҳбатлар ўтказилиб, уларни яраштириш чоралари кўрилди. Ушбу оилалар билан қарийиб тўрт соат давом этган ўрганиш ва тушунтиришлар натижасида Мустақиллик МФЙда яшовчи ажрим ёқасига келиб қолган, лекин суд ёки ФХДЁга ажрим учун мурожаат қилмаган  оила Пардаев Вахоб ва Пардаева Умидаларга ярашишлари учун мухлат берилди, Дўстлик МФЙда яшовчи Рахматуллаев Латиф Нематулла Ўғли ва Рустамова Сураё Бектемировналарга ҳам ўйлаб кўришлари учун муҳлат берилди, Мустақиллик МФЙда яшовчи Қултураев Ойбек Маматқуловч ва Қултўраева Шаҳзода Анарбаевналарга ҳам ярашиб кетишлари учун мухлат берилди. Шундан 6 оиланинг келишолмаганлиги сабабли доимий назоратга олинди. Қолган масалалар бўйича Аёллар дафтари рўйхатидаги аёлларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий йўналтирилиб, хуқуқий маълумотлар берилди.

  

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар