Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Сайёр қабуллар давом этмоқда

Сайёр қабуллар давом этмоқда

15 июнь 2022 йил
245
0

Юртимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, секторлар раҳбарлари ва давлат органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. 

 

2022 йилнинг 14-15-июнь кунлари Мирзачўл тумани маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси, Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди раиси М.Жўраев, Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди раиси Ф.Ибодуллаев, Жиззах туманлараро маъмурий суди раиси А.Ўринов, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судяси О.Эргашевлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31- мартдаги "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 145-сонли қарори, Олий суднинг 2022 йил 23- апрелдаги МИБ-61/22-сонли топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан "маҳаллабай" сайёр қабуллар ўтказилди. 

Ўтказилган сайёр қабулларда 51 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари кўриб чиқилиб, бартараф этиш чоралари белгиланди. Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунчалар ва амалий ёрдам берилди. Шунингдек, сайёр қабулда туман мутасадди раҳбарлари ҳам иштирок этди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларни бартараф этиш бўйича тегишли туман масъулларига топшириқлар берилиб, аниқланган муаммоларни ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. 

Шунингдек, сайёр қабул жараёнида Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл тумани Суди раиси М.Жўраев томонидан Ж.Ҳайитқуловга нисбатан МЖКнинг 41-моддасига асосан тўпланган иш материаллари сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Хуқуқбузар ва жабрланувчи ярашиб олганлиги сабабли, маъмурий иш яраштирув асосида тугатилди. Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётгани билан аҳамиятлидир. Суд-хуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар